AB InBev Efes компанияси Россияда импорт қилинадиган брендларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирди

 AB InBev Efes компанияси Россияда импорт қилинадиган брендларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирди

AB InBev Efes пиво ишлаб чиқарувчи компанияси Россияда импорт қилинадиган Spaten, Franziskaner, Leffe Blonde ва Brune брендларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирди.

Компанияда таъкидланганидек, маҳаллийлаштириш тўғрисидаги қарор тижорат жараёнларининг узлуксизлигини ва маҳсулотларнинг мавжудлигини таъминлаш учун бозорда кузатилаётган логистика қийинчиликлари муносабати билан қабул қилинган. Эндиликда маҳаллийлаштирилган брендлар компаниянинг Уляновск, Калуга, Омск, Волжский, Саранск, Клин ва Ивановодаги заводларида ишлаб чиқарилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!