94 ёшли Елизавета II икки ой деганда кўриниш берди

94 ёшли Елизавета II икки ой деганда кўриниш берди

Британияда карантин юмшатилаётгани муносабати билан қиролича Елизавета II баҳорнинг сўнгги кунида Виндзор қасри ҳовлисидаги паркда пони отига миниб сайр қилди, деб ёзади Reuters.

Понининг лақаби Ферн, унинг ёши 14 да. Қиролича от минишга қизиқиши билан машҳур.

94 ёшли қиролича 98 ёшли турмуш ўртоғи Филипп билан Виндзор қасрида карантинни ўтказмоқда. Пандемия вақтида қиролича ўз қасридан туриб, бир неча марта аҳолига мурожаат йўллади.

Елизавета II сўнгги марта март ойининг охирида Букингем қасридан чиқаётганида оммага кўриниш берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!