Наманганда бўлиб ўтган Халқаро гуллар фестивали доирасида Бишкек шаҳрига 500 минг дона гул совға қилинди, деб хабар беради Бишкек мерияси.
Уларнинг сўзларига кўра, совға Бишкек мери Эмильбек Aбдиқодировнинг ташрифи чоғида қилинган.
“Гулларни 100 нафар боғбон экади, улар ҳам Қирғизистон пойтахтига етиб боради”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Бишкек шаҳри ва Наманган шаҳарлари ўртасидаги ташриф доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган.
Ҳужжат доирасида томонлар шаҳар ва ишбилармонлик делегацияларининг ўзаро алмашинувига кўмаклашиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида мунтазам ахборот ва тажриба алмашишга кўмаклашиш учун барча имкониятларни ишга солади.
Наманганда гул байрами 1961 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу йил меҳмонлар кўз ўнгида 60 мингдан ортиқ гул турлари пайдо бўлди. Фестивалга тайёргарлик доирасида жами 300 турдаги 16 миллион дона гул экилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.