4 ойда 402 мингта аккумулятор ишлаб чиқарилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 402 мингта аккумулятор ишлаб чиқарилган.
Аккумулятор ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 мартага ошган.
Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган аккумуляторлар сони:
— 2021 йил январь-апрель – 195 мингта
— 2022 йил январь-апрель – 247,8 мингта
— 2023 йил январь-апрель – 402 мингта
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).