"Халқ сўзи" газетаси мухбири Саиджон Махсумов оламдан ўтди

"Халқ сўзи" газетаси мухбири Саиджон Махсумов оламдан ўтди

"Халқ сўзи" газетаси журналисти Саид Махсумов автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлган.

36 ёшда бўлган журналист Қорақалпоғистондаги бахшилик фестивалидан қайтаётганда аварияга учрагани айтилмоқда.

Саид Махсумов Тошкент вилоятида туғилган, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултетини тамомлаган. Кўп йиллар давомида "Маърифат" ва "Халқ сўзи" газеталарида ишлаган.

Aniq.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!