23 февраль – ўзбек учун байрам эмас!

A A A
23 февраль – ўзбек учун байрам эмас!

23 февраль санаси Россияда рус қуроли эришган ҳарбий шуҳрат кунларидан бири сифатида нишонланади.

Қадрли ёшлар ва эркакларнинг эски одатга кўра, 8 март байрамига жавобан 23 февраль «байрами» билан табриклашга билиб-билмай ҳозирлик кўраётган азиз аёллар: агар ушбу мақолани ўқиб чиқсангиз, айнан мана шу сана қаердан келиб чиққани, ўша «ҳарбий шуҳрат»нинг тарихий мазмун-моҳиятини билиб оласиз. 

Подшога, демакки, давлатга қарши содир этган террористик ҳаракатлари учун суд ҳукмига биноан дорга осиб ўлдирилган акаси Александр Улянов каби жиноий фаолият юритган ва бундай қилмишлари учун кўп марта қамалиб, сургун қилинган, ўзининг ҳақиқий фамилиясини яшириш учун ўзига турли лақаблар, шу жумладан, Ленин лақабини қўйиб олган Владимир Улянов исмли террорчи шахс ва унинг бир қатор жиноятчи ҳамтовоқлари, ўша даврнинг ўрис ишчи-деҳқонлари орасида юзага келган норозилик кайфиятидан фойдаланиб, 1917 йилнинг октябрь ойида Россия ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон уюштирди.

Жиноятчи тўданинг ғаразли мақсади рўёбга чиқиб, давлат ҳукумати ағдарилди ва ўрнига Россия Совет Социалистик Республикаси (РСФСР) деб номланган давлат ва унинг Халқ комиссарлари кенгаши тузилди. Кўплаб масалалар билан бир қаторда, ушбу Кенгаш эски армияни тарқатиб, ўрнига янги армия қуриш лойиҳасини ишлаб чиқди.

1918 йилнинг январь ойида Кенгаш Ишчи-Деҳқон Қизил армияси ва флотини яратиш тўғрисида Декрет чиқарди. Ўша даврда Чор Россияси томонидан олиб борилган уруш давом этаётган бўлиб, янги совет давлатининг шартларига кўнмаган кайзер Германияси қўшинлари Россия ҳудудида олиб бораётган ҳужумкор ҳаракатларини тўхтатмади. Совет ҳукумати аҳолини урушга шошилинч равишда оммавий сафарбар этган тарзда, зудлик билан армия яратишга киришди.

1918 йил 23 февраль куни немис қўшинлари Псков ва Нарва бўсағаларида тўхтатилди ва мазкур сана Қизил Армиянинг “туғилган куни” дея эътироф этилди. 1922 йили ушбу санага расман Қизил Армия куни деган ном берилди. 1946 йилдан эътиборан Совет Армияси ва Ҳарбий-денгиз флоти куни сифатида нишонлана бошланди.

1995 йил 13 март куни, яъни Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан сўнг, ушбу санага Россия Федерацияси Давлат думаси томонидан қабул қилинган, РФ президенти Б. Ельцин томонидан имзоланган «Россия томонидан эришилган ҳарбий шуҳрат саналари ва хотира кунлари тўғрисида»ги Федерал қонунга мувофиқ Ватан ҳимоячиси куни, дея ном берилди.

Рус қуроли ҳарбий шуҳрат эришган кунлар кўп эканлигига ҳеч шубҳа йўқ. Бундай кунлар жумласига: 1242 йили А. Невскийнинг немис рицарлари устидан қозонган ғалабаси, 1770 йили турк флоти устидан қозонилган ғалаба, 1709 йили Пётр бирнинг шведлар устидан қозонган ғалабаси ва шу каби қатор саналар киради.

Ҳеч шубҳа йўқки, Чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатини қонхўр Кауфман, генерал-губернатор Куропаткин, жаллод Головачев, тирсагигача бегуноҳ мусулмон қонига ботган Скобелев, Черняев каби каллакесар ўрис генераллари томонидан Шарқда қон ва қилич билан жорий қилгани ҳам, ўрис қуролининг ҳарбий «шуҳрат»га эришган кунлар жумласига киради. Ҳеч шубҳа йўқки, санаб ўтилган ҳарбий жиноятчиларнинг бари Марказий Осиё халқлари томонидан дунё тургунча лаънатланади.

Ўтган асрнинг 20 – 30-йилларида чиққан вақтли матбуотдаги турли мақола ва тарихий асарларда ўрис зобитларининг босқинчилик юришлари, Туркистон халқларини қанчалик шафқатсизлик билан қириб, қон қақшатгани, талагани ҳақида кўплаб ёзилган. Айниқса, Иккинчи жаҳон урушидан кейин босилиб чиққан икки жилдли «Ўзбекистон халқлари тарихи» асарининг иккинчи китобидаги (Тошкент, ЎзФАН, 1947 й.) академик Бахрушин томонидан ёзилган бобларда чоризмнинг мустамлакачилик сиёсати кўпдан-кўп ҳужжатлар, далиллар асосида фош этилган. Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳам, тарихчи олимларимиз, адибларимиз томонидан амалга оширилган илмий-тарихий тадқиқотлар чоп этилган.

Шу ўринда, ўрис оккупантларининг вандал, ваҳший қонхўр бўлганликларидан далолат берадиган бир-икки мисол келтириб ўтаман:

Скобелев императору: «Местный народ оказался более культурным, чем мы думали. Мы никак не можем их поработить... Лишь только стерев с лица земли все созданное в древности памятники старины, мечети-медресе, религиозные книги, погасив их духовность, мы сможем подчинить их себе...»

Скобелев императорга: «Маҳаллий халқ биз ўйлагандан ҳам маданиятли эканки, ҳеч асоратга сола олмаяпмиз... Қадимги ёдгорликлари, масжид-мадрасалари, диний адабиётларини ер юзидан йўқ қилиб, миллий маънавиятига барҳам бергачгина, уларни бўйсундира олишимиз мумкин...» (И. А. Каримов. «Беседа с учеными-историками и журналистами». Журнал «Мулокот», 1998, № 5.)

«Генерал Черняев был лютым шовинистом. По его мнению, проживающие в Кокандском ханстве узбеки, киргизы, кипчаки и другие народы подлежали полному истреблению только за то, что они носили чабаны»

Кастельская Зинаида Дмитриевна (1909-1983), русский историк

(«Из истории Туркестанского края, 1865-1917»,  стр.15, «Наука» – 1980)

«Генерал Черняев ашаддий шовинист эди. Унинг назарида, Қўқон хонлигида яшаган ўзбеклар, қирғизлар, қипчоқлар ва бошқа халқлар фақат тўн (чопон) кийганликлари учунгина қириб ташлашга лойиқдирлар»

Кастельская Зинаида Дмитриевна (1909-1983), рус тарихчиси

(«Из истории Туркестанского края, 1865-1917», 15-бет, «Наука» – 1980)

На захваченных нами местностях, после нас поднимался густой черный дым…

Я рисовал только что повешенных людей, пока их тела трепыхаясь, бились в конвульсиях. Одного из воспитанников медресе я сам, собственноручно вытолкнул из минарета.

(В. Верешчагин, участник оккупации Туркестана, русский офицер-художник)

Биз қаерни босиб олган бўлсак, ўша ерда орқамиздан буруқсиб қора тутун кўтарилар эди...

Дорга осилган одамлар типирчилаб турганларида расмларини чизганман. Бир муллаваччани минорадан улоқтириб юбордим.

(В. Верешчагин, Туркистон босқинида қатнашган рус рассоми ва зобити)

Рус чоризми манфаатларини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилган М. Д. Скобелевнинг Туркистондаги ҳар бир қадамидан қон ҳиди келиб туради. Аммо бу зот кўҳна Осиё бағрига келгунча ҳам фаришта эмас эди. Унинг ҳарбий фаолияти зулмга қарши бош кўтарган поляк ватанпарварлари исёнини қонга ботиришдан (1864) бошланган. Бу «хизмати» учун у 4-даражали муқаддас Анна нишони билан тақдирланди. Ўзини тезроқ кўрсатиш, шон-шуҳрат орттириш талвасаси айниқса Хива юриши (1873) даврида авж олади. У Хива юриши бошланишидан олдин ўртоқларига «Бу гал албатта Георгий крести оламан!» деб мақтанган эди. 

(И. В. Казначев «Генерал-адъютант М. Д. Скобелев», Петроград, 1916).

Сўзим бошида айтилгандек, 1917 йилнинг октябрь ойида террорчиларнинг қуролли қўзғолони уюштирилиб, Россия ҳукумати ағдарилди. Туркистон ҳудудида қонхўрликнинг ҳавосини олганлар рус подшоси ва унинг оила аъзоларини ваҳшиёна ўлдириб ташлади.

Чор Россияси томонидан босиб олинган бўлиб, Россия империяси таркибига зўрлаб қўшиб олинган Туркистон генерал-губернаторлиги 1918 йили РСФСР таркибидаги Туркистон Мухтор Совет Социалистик Республикасига айлантирилди, 1924 йили эса РСФСР таркибидан чиқарилиб, Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи (ССРИ) таркибига Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси номи ила мажбуран киритилди.

Агар В. Ленин бошчилигидаги, ўзини большевиклар деб атаган террорчилар тўдаси чиндан ҳам ҳурриятпарвар бўлиб, ишчи-деҳқонлар томонидан бошқариладиган давлат тузишни ният қилганда, Туркистон халқига чоризмнинг мустамлакасидан озод бўлганини эълон қилган, минтақамизни ўз холига қўйган бўлмасмиди?

Йўқ, ҳокимиятни бузуқ ният-ла қўлга олган террорчилар тўдаси ўз ниятини амалга оширишга киришди. Давлат бошқаруви ўзлари ўтириб чиққан қамоқхоналардаги жиноятчилар томонидан сўзсиз риоя этиладиган норасмий ўзини ўзи бошқарув тизимидан кўп фарқ қилмади. Бошқача қилиб айтганда, миллионлаб ноқулай одамлар, бошқача фикрлайдиган кишилар аёвсиз қатағон қилиб бориладиган қирғин-барот бошқарув тизими жорий этилди.

В. Ленин бошчилигидаги большевиклар ҳукумати ва Туркистондаги асосий большевик Ф. И. Колесов раҳбарлигидаги ўлка Халқ комиссарлари кенгаши сўзда «миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш» ҳуқуқи учун жонбозлик кўрсатсалар-да, амалда ягона ва бўлинмас Россия учун кураш олиб борди ва бу борада Чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатини очиқдан-очиқ давом этди.  Ўрта Осиё минтақаси Совет империяси ҳудудига мажбурий равишда киритилганча қолдирилди, аҳолининг империя таркибида қолишни истамаган, бу масалада эътироз билдирган шўрпешана табақасига босмачи деган тамға босилиб, яна бир ҳарбий жиноятчи бўлмиш Михаил Фрунзе раҳбарлигидаги ёш Қизил Армия қўшинлари томонидан шафқатсиз қиличдан ўтказилди. Бошқача қилиб айтганда, 1918 йил 23 февралда ташкил топган Қизил Армия томонидан юртимиз ҳудудида 1920 йили бошланган ушбу хунрезлик 1933 йилга қадар давом этди.

Буюк давлатчилик шовинизми бошқа миллатлар ва мамлакатлар билан ўзаро маданиятли ҳамкорлик қилишга тайёр эмасликдан келиб чиқади. Унинг ифодачилари ҳарбий империялардир. Бу империяларнинг иқтисодиёти босиб олинган ҳудудларни эксплуатация қилар ва ҳатто уларнинг ҳаётий манбалари ҳисобига яшар эди. Айни чоғда, бўйсундирилган халқларга, уларнинг маданий жиҳатдан ва умуман миллий жиҳатдан норасолиги ҳақидаги ҳалокатли ғоя сингдирилар эди.

Бизнинг ўлкамиз ҳам ана шундай қисматдан қочиб қутула олмади. У ҳам узоқ вақт давомида ҳукмрон шовинистик ва агрессив миллатчилик ғояларининг бутун жафоларини тортиб келди. Ўзбекистон Россия иимперияси, сўнгра эса Совет империяси таркибида мажбуран ушлаб турилган мураккаб даврни бошидан кечирди. Бу давр ҳозирги пайтда турлича, баъзан бир-бирини истисно этадиган тарзда талқин қилинмоқда. 

1990 йили Москвадаги «Патриот» нашриётида Борис Акимович Костиннинг «Скобелев» деб номланган китоби чоп этилди. Нашриёт томонидан ёзилган маълумотномага кўра: «Чинакам фактлар ва ҳужжатларга асосланган мазкур китобда машҳур рус саркардаси – генерал М. Д. Скобелевнинг ҳаёт йўли ва ҳарбий фаолияти ҳикоя қилинади. Ҳарбий санъатни пухта билиши, аскарларга доимий ғамхўрлик ва ғолибона жанг саҳифалари Россияда ҳамда чет элларда унга катта шуҳрат келтирган эди»

Масала равшан. Бироқ бизга малол келадиган ғалати жойи шундаки, расмий Москва шунча гап-сўзлардан кейин ҳам лоақал заррача фикрини ўзгартирмади. Қоғозда халқлар дўстлиги, интернационализм, қардошлик ҳақида лоф уриб ёзилса-да, амалда ҳамма нарса «улуғ рус халқи» манфаатларини тарғиб қилишга бўйсундирилган.

Скобелев каби одамхўрларнинг кўкрагини безаган Георгий орденининг чиркин рангли тасмасини айрим фуқароларимиз ўз бобосининг «қаҳрамонлиги»дан хотира сифатида РФ давлат байроғи билан бирга шахсий машинасининг салонида тақиб юрибди. Ленин менинг бобом бўлмаган каби, А.Темур уларнинг бобоси бўла олмайди, бу тушунарли, албатта. Лекин ўша чиркин тасмани тақиб юрган ўзбекларни қандай тушуниш керак? 

Босқинчи ҳар доим босқинчилигини қилади. «Оқ ит, қора ит – барибир ит», деб бежиз айтилмаган. Муқаддас тупроғимизга қурол кўтариб кирганларлар томонидан содир этилган қонли жиноят ва ҳарбий кирдикорларнинг оқланиши, айниқса, босқинчиларнинг «маданият олиб келувчилар» сифатида талқин қилиниши, айрим фуқароларимизнинг ҳамон георгий тасмасига эҳтиром кўрсатиши, бир-бирларини 23 февраль санаси билан қизғин қутлашлари – мулоҳаза юритилаётган йилларда эрк ва мустақиллик йўлида курашган қаҳрамон ота-буваларимизнинг руҳи-поклари, халқимизнинг беҳисоб қурбонлари хотирасининг камситилиши, таҳқирланишидан (ёки ўша ҳарбий жиноятчилардан қолган авлоди эканлигидан ғурурланишдан) ўзга нарса эмас!

Юқорида баён этилган тарихий маълумотлардан кўриниб турибдики, давлатчилигимизнинг минг йиллик тарихи Россия империясига зўрлик билан қўшиб олинишимиз натижасида узилиб қолган эди. Фақат мустақилликка эришилгандан кейинггина халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъектига айланган суверен Ўзбекистон янги давлатчилигини қуриш ва ривожлантиришга киришди.

Хусусан: 1991 йилнинг 31 август куни «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжат ёш республикамиз учун ҳарбий сиёсат юритиш ҳуқуқини берди. Шу куни эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги баёнот эса ўз Қуролли Кучларимизни ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

1991 йилнинг 6 сентябридаги «Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони соҳанинг пойдевори саналади. 

1992 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига айлантирилди.

1992 йилнинг 14 январь куни Республика Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида»ги қарори жуда муҳим тарихий аҳамиятга эгадир. Мазкур қарорга кўра республикамиз ҳудудидаги ҳарбий тузилмалар давлат тасарруфига олинди.

1993 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг қарори билан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни деб белгиланди.

Ҳар йилнинг 14 январь санасида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг Ватан ҳимоячиларига йўллаган Байрам табриги чоп этилиб, унда бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларимиз томонидан эришилган ютуқлар, уларни атрофлича таъминлаш, ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар тилга олинади.

Давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлайдиган, замон талабларига жавоб бера оладиган том маънодаги мустақил Қуролли Кучлар Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида ҳозирча фақат бизда – Ўзбекистондагина мавжуд. Буни ҳамма билади ва тан олади. Ёш республикамиз мустақилликка эришганидан буён ҳали у қадар кўп вақт ўтмай туриб, ўз миллий армиясини яратганча, унинг жанговар, ҳарбий-техник, ижтимоий, маънавий-маърифий, молиявий-иқтисодий таъминотини бекам-у кўст йўлга қўя олди.

Шокир Долимов,

 Azon.uz’нинг ҳарбий-сиёсий шарҳловчиси, 

истеъфодаги подполковник


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Айрим мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланди. Ота-оналар норози!

Таълим вазирлиги ота-оналарнинг шикоятларига жавоб берди.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Яқин ойларда Украина янги президентга эга бўлади

Зеленский ўз лавозимидан "зўрлик билан" четлаштирилиши мумкинлигини айтди

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?

Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

ZOOM`да "ҳунар" кўрсатган давлат хизматчиси ишдан ҳайдалди

Видеоселектор пайти тиззасига аёлни ўтқазиб олган мансабдор юзасидан Бандлик вазирлиги муносабат билдирди.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Яҳудийлар бош вазири Макроннинг қароридан кейин жириллашни бошлади

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Беньямин Нетаньяху Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Рамзан Қодиров Бодрумда дам олаётган пайтда чўкиб кетишига оз қолди

Рамзан Қодировнинг ўзи ҳозирча ушбу воқеа бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бергани йўқ.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Зеленский: Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Украинада 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Эс-Сувейдада друзлар томонидан мажбуран кўчирилган бедуин оилалари эвакуация қилинди

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Исроил стратегияси: Мамлакатнинг сиёсий устунликка эга бўлиш учун амалга ошираётган «ўйинлари»

16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.

Машинасига 200 килодан зиёд наркотик ортган дипломат қўлга тушди — Болгария

Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.

Навоийда водород сульфид меъёрдан 16,8, аммиак 1,4 баробар ошгани маълум бўлди

Бунга «Навоийазот» корхонаси чиқиндилари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корхона эса ҳодиса уларга алоқадор эмаслигини билдирган.

"Путин, навбатинг келди..."

Сиз бутун дунё ҳисобига арзон Россия нефтини сотиб оляпсиз, ва Президент Трамп бу ўйиндан чарчади.

Хитойдаги хусусий боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Иш бўйича олти киши, жумладан инвестор, директор ва ошпазлар ҳибсга олинган.

Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.

Индонезия соҳилларида бортида 280 нафар йўловчи бўлган паром ёниб кетди

Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари ёнғин қурбонлари ва жабрланганларни эвакуация қилиш учун учта кема юборди.

Газода болалар очликдан нобуд бўлмоқда

Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган.

Исроил ёрдам маркази яқинида 25 нафар очликдан азият чеккан фаластинликни ўлдирди

Медицин манбаларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбийлари Жанубий Ғазонинг Рафа шаҳридаги ёрдам маркази яқинида тўпланган очликдан азият чеккан фаластинликлар тўдасига ўт очиши натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди.

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади — «Ўзгидромет» 21–24 июл (душанба–пайшанба) учун эълон қилган об-ҳаво прогнози шуни кўрсатмоқда.

Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 940 нафарга етди

Бу ҳақда Syria Human Rights Observatory маълумотига таяниб, The Times of Israel нашри орқали "Report" хабар берди.

Аббас Аракчӣ: Эрон ва Исроил ўртасидаги ўт очмаслик режими жуда нозик

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Аракчӣ “IRNA” агентлигига берган баёнотида маълум қилди.

Steigan: Трамп Москвага ультиматум қўйди

У Москвадан Украина билан тинчлик келишувини имзолашни талаб қилди.

Трамп Ғазо секторидан 10 нафар гаровдаги шахсни қайтаришга ваъда берди

АҚШ Президенти Дональд Трамп, Ғазо секторидан яна 10 нафар исроиллик гаровдаги шахслар яқин вақт ичида озод қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Трамп АҚШлик медиамагнатнинг судда кўрсатма беришини интиқлик билан кутмоқда

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерлари ва уйларга зарба берди: ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор

Исроил армияси Ғазо секторидаги турли ҳудудларга, жумладан, яшаш уйлари ва қочқинлар жойлашган чатирларга ҳаво ва қуруқликдан зарбалар берди.

АҚШ элчиси Исроил ҳукуматини масиҳий ташкилотларга нисбатан босимда айблади

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.

«Бу сафаргиси ҳақиқий»: Исроилга янги санкциялар жорий қилинди

Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.

Аслида тарбиячига тарбия керак шекилли: Боғчада 2 ёшли бола шафқатсиз калтакланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

Мурод Назаров: "Тошкентда дарахтларни кесишни чекламаслик керак"

Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор сўзларига кўра, дарахт кесишга қўйилган чекловлар коррупцияни кучайтиради. У мазкур масалага ечим сифатида қурувчи компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш кераклигини кўрсатди.

Грузияда жиноий гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 киши қўлга олинди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ИИВ вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзега таяниб хабар берди, дея маълум қилади “Report” агентлиги.

Исроил ҳужумида Дамашқда ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етди, 30 дан ортиқ киши яраланди

Бу ҳақда Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда агентлик SANA.

Киевга қурол бериладими?

Трамп ўзини Россия ёки Украина томонида эмас, «инсонпарварлик томонида» эканини билдирди.

Сирдарёда фуқаро Cobalt’ини йўл четидаги бетон тўсиққа урди. Aвтомашина мажақланиб, ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат берилди.

2090 йилгача Тошкент ва Остонада жазирама иссиқ сабаб 23 минг киши ҳалок бўлиши мумкин

Жаҳон банкининг сўнгги таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида юқори ҳароратлар инсон соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган экоинспекторлар калтакланди

Айни пайтда инспекторлар Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновга нисбатан оғир жисмоний тажовуз содир этилган, улар турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Сенатор блогер Чеченкага чора кўришни сўради

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга расмий сўров юборилди.

Исроил Сурия армияси бош штабининг Дамашқдаги биносига икки марта зарба берди

ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Исроил Сурия жанубидаги друзларга қарши ҳаракатларни кузатишда давом этмоқда.

Кўкдала туманида “газ заправка”даги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган.