Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сувтошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчифуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудлардаҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишигаолиб келиши мумкин.
23-25 март кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, қорга айланиш эҳтимоли бор.
Украина президенти ўзининг Теlegram-каналида Россия армияси Владимир Путин томонидан эълон қилинган “Пасха сулҳини”ни бир суткада 2 минг мартадан ортиқ бузганини маълум қилди.
2025 йил февраль ойида, Франциянинг "Le Point" журнали ўз манбаларига таяниб, Трамп гўёки Ғалаба кунида Москвага ташриф буюриш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
U17 Осиё кубоги мусобақаси финалида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўсмирлар терма жамоаси ўртасидаги ўйинда ватандошларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.