2025-молия йилида АҚШ федерал бюджети тақчиллиги 1,9 триллион долларни ташкил этади ва бу кўрсаткич кейинги ўн йил ичида ортади.
Бундай маълумотлар АҚШ Конгрессининг Бюджет бюроси ҳисоботида келтирилган. Қонун чиқарувчи органдаги ушбу федерал агентлик уни иқтисодий маълумотлар, баҳолашлар ва прогнозлар билан таъминлайди.
Ҳужжатда айтилишича, "2025-молия йилида федерал бюджет тақчиллиги 1,9 триллион долларни ташкил этади", 2035 йилга бориб эса 2,7 триллион долларгача ошади.
"2025 йилда у ялпи ички маҳсулотнинг 6,2 фоизини ташкил қилади, 2027 йилга келиб эса 5,2 фоизгача камаяди, чунки даромадлар харажатлардан тезроқ ўсади. Кейинги йилларда харажатлар ўртача даромаддан тезроқ ўсади", деб таъкидлади департамент . Унинг ҳисоб-китобларига кўра, "2035 йилда тузатилган дефицит ЯИМнинг 6,1 фоизини ташкил қилади".
Тақдим этилган маълумотларга кўра, АҚШ давлат қарзи 2035 йилда ЯИМнинг 118 фоизигача ошади ва ўсишда давом этади. Ушбу тенденциянинг сабаблари орасида "мажбурий харажатлар ва фоиз тўловларининг ўсиши даромадлар ўсишидан ошиб кетиши" бўлади. Мамлакатнинг давлат қарзи биринчи марта 2024 йил ноябрида 36 триллион доллардан ошди.
Департаментнинг аниқлик киритишича, "солиқлар ва харажатларга оид қонунлар деярли ўзгармаса" ҳисоб-китоблар тўғри бўлади.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Жанубий Кореяда шимолий кореялик қочқин Чхве Мин-гён Ким Чен Ин ва бошқа амалдорларга қарши даъво аризаси киритди. У Шимолий Корея қамоқхоналаридаги оғир қийноқлар, жинсий зўравонлик ва таҳқирловларга учрагани сабабли берганини айтган. Бу иш Жанубий Кореяда КХДРнинг инсон ҳуқуқларини бузгани учун очилган илк фуқаролик ва жиноий иш…
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.