2024 йилда 10 минг нафар ёшларни немис тилига ўқитиш, уларнинг 1000 нафарини Германияга юбориш режалаштирилган

A A A
2024 йилда 10 минг нафар ёшларни немис тилига ўқитиш, уларнинг 1000 нафарини Германияга юбориш режалаштирилган

Ёшларнинг чет тилларини ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларни ички ва ташқи меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар сифатида тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш йўналишида “Келажак касблари” лойиҳаси орқали 17 минг нафар ёшлар замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганган бўлса, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасидаги “Ibrat Academy” мобил иловаси ёрдамида мавжуд 22 та тилни 468 минг нафар фойдаланувчилар ўрганмоқда. Уларнинг 20 минг нафари айнан немис тили курсларини ўрганаётганларни ташкил этади.

Бу борадаги ишларни кенгайтириш, ишсиз ёшларга хорижий тилларни ўргатиш, тил биладиган, касб-ҳунарли ёшларни қўллаб-қувватлаш орқали ривожланган давлатларда юқори маошли иш билан таъминлаш ва касбий таълим олишга (Аусбилдунг) қаратилган “Германияда касбий таълим” пилот лойиҳаси ишга туширилди.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Германиянинг “GfM Gruppe”, “Papenburg”, “OPASCA”, GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) ва Speerus ташкилотлари раҳбарлари билан музокаралар олиб борилиб, ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Дастлаб Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри 1- ва 2-сонли Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлик техникумлари тажрибаси асосида республика бўйича жами 33 та тиббиёт техникумида бепул немис тили курслари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилди. Мазкур тиббиёт техникумиларида бугунги кунда 818 нафар ҳамширалар бепул немис тили курсларида тил ўрганишмоқда. Уларнинг 64 нафари В1 даражада, 173 нафари А2 даражада, 581 нафари А1 даражада тилни ўзлаштирган.

Немис тилини ўқитишга ихтисослаштирилган нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз ёшлардан 65 нафари сараланиб, 6 ойлик немис тили курслари харажатлари қоплаб берилди. Уларнинг 13 нафари бугунги кунда Германияда касбий таълим (Ausbildung) олмоқда. Биргина Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Маданият маҳалласида яшовчи Шуҳратов Аҳрорбек Германиянинг Папенбург компаниясида мехатроника йўналишида касбий таълим (Ausbulding) олиб, ҳар ойда оиласига 500 евро юборишни бошлади.

Маълумот учун: А.Шухратовга 6 ойлик немис тили ўқув курси учун Агентлик томонидан 5,6 млн сўм маблағлар тўлаб берилган.

Шунингдек, бугунги кунда 20 нафар немис тили даражасини белгиловчи сертификатига (B1, B2) эга ёшларни Германиянинг “GfM Gruppe” ташкилотига касбий таълим (Ausbildung) олиш ҳамда юқори маошли ишлар учун ҳужжатлари юборилди. Суҳбат жараёнлари ташкил этилмоқда.

Шу жумладан, Андижон вилояти, Избоскан тумани “Урганжи” маҳалласида немис тилини ёшларга чуқур ўргатиш мақсадида 20 нафар ёшлар иштирокида немис тили ўқув курси ташкил этилди. “Урганжи” маҳалласи намунаси асосида 9 444 та маҳаллада ёшлар етакчилари томонидан хатлов жараёнида Германияда ўқиш ва ишлаш истаги бор ёшлар аниқланиб уларга немис тилини ўргатиш тизими йўлга қўйилди.

Ривожланган мамлакатларда касбий таълим олиш (Ausbildung) ва ишлаш истагидаги ёшлар учун зарур маълумотларни ўзида жамлаган, лойиҳа иштирок этиш учун онлайн ариза қолдириш имконини берувчи www.xorijdaish.uz сайти ишга туширилди.

Лойиҳа доирасида 2+6 дастури ишлаб чиқилиб, янгича ёндашув асосида тилни ўргатиш тизими йўлга қўйилади. Бунда талабгорлар 2 ой ўз ҳисобларидан ўқийди, шундан сўнг тилни ўзлаштириш қобилиятидан келиб чиқиб сараланган ёшларнинг кейинги 6 ойлик курс харажатларини қоплаб бериш учун “Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Немис тилини ўрганган ёшларга тил даражасини белгиловчи сертификат олиш жараёнларида қўлайлик яратиш мақсадида жой ажратилиб павилион ташкил этилади, В2 тил даражасини қўлга киритган ёшларнинг ҳам имтихон харажатлари қоплаб беришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Германияда касбий таълим олиш, юқори маошли иш билан таъминлаш бўйича ёшлар ўртасида доимий равишда тарғибот ишлари олиб борилади. Шунингдек, Германияга касбий таълим олиш (Ausbildung) ҳамда ишлаш учун юборилган ёшларнинг яшаш шароитлари, фаолиятини кўрсатиб бериш мақсадида телекўрсатув, мативоцион ролик ҳамда ҳужжатли фильм тасвирга олинади.

Агентлик ташаббуси билан ушбу йўналишдаги ишларни кенгайтириш орқали 2024 йилда 10 минг нафар ёшларни немис тилига ўқитиш, уларнинг 1000 нафарини жорий йилда Германия Федератив Республикасига касбий таълим олиш ва ишга юбориш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз: Трамп Оқ уйда шошилинч йиғилиш ўтказди

Америка етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ва Эрон билан музокаралар бўйича йиғилиш ўтказди.

“Реал” юлдузи касаллик сабаб бир зумда олти килога озиб кетди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.

«Ё музокара, ёки жанг майдони»: Эрон Ҳўрмуз бўғози бўйича АҚШга шарт қўйди

Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.

АҚШ Эрон портларидан чиқаётган 23 та савдо кемасини қўлга олди

Бу ҳақда Яқин Шарқдаги АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.