2023 йилда кўмир қазиб чиқариш бўйича 23,1 млн куб.метр (прогнозга нисбатан 89,4%) кон устини очиш ишлари бажарилди

A A A
2023 йилда кўмир қазиб чиқариш бўйича 23,1 млн куб.метр (прогнозга нисбатан 89,4%) кон устини очиш ишлари бажарилди

2023 йилда кўмир қазиб чиқариш бўйича 23,1 млн куб.метр (прогнозга нисбатан 89,4%) кон устини очиш ишлари бажарилди.

АОКАда "Ўзбеккўмир" АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилдаги фаолият якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

🟣Кўмир қазиб чиқариш 5 836,0 минг тонна ёки прогнозга нисбатан 100,6% (5 800,0 минг тонна) бажарилди.

🟣Истеъмолчиларга 5 396,7 минг тонна кўмир етказиб берилди, прогнозга нисбатан 102,6% (5 257,5 минг тонна) бажарилди.

🟣Ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 1 469,1 млрд сўмга бажарилиб, режага нисбатан 100,0 фоизни ташкил қилди.

🟣Ишлаб чиқариш таққослама нархларда 1 313,6 млрд сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан 101,7 фоизга бажарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,8 фоиз.

🟣2023/2024-йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига жами 1 750,7 минг тонна, шундан аҳолига 1 175,9 минг тонна, бюджет ташкилотлари учун жами 574,8 минг тонна, шундан, тўғридан-тўғри бюджет ташкилотларига 346,2 минг тонна, (ДХШ асосида тадбиркорлик субъектларига 228,6 минг тонна) маҳаллий кўмир етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига аҳолига 1 млн 102,4 минг тонна (95%), бюджет ташкилотларига жами 569,4 минг тонна (99%), шундан тўғридан-тўғри бюджет ташкилотларига 349,2 минг тонна (100%), давлат хусусий шериклик (ДХШ) асосида иситиш тизимларини бошқариш учун жалб қилинган тадбиркорлик субъектларига 220,2 минг тонна (96%) маҳаллий кўмир ортиб юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!