2022 йилда дунё аҳолисини вакцина билан таъминлаш учун қанча маблағ зарур?

2022 йилда дунё аҳолисини вакцина билан таъминлаш учун қанча маблағ зарур?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Гебрейесус 2022 йилда дунёнинг аксарият мамлакатларида ёши катта аҳолини учун коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш учун қанча маблағ зарур бўлишини маълум қилди.

«Бизнинг тахминимизча, келгуси йилда бу мақсадлар учун яна 35-45 миллиард доллар атрофида маблағ керак бўлади», дейди ЖССТ раҳбари.

Гебрейесус таъкидлашича, сўнгги икки ҳафта ичида дунёда пандемиянинг дастлабки олти ойига нисбатан кўпроқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. Сўнгги бир ҳафта ичида янги ҳолатларнинг ярмидан кўпи Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.

Шу билан бирга, у дунёда жуда заиф вазиятга дуч келган бошқа кўплаб мамлакатлар борлигини таъкидлади ва аҳолини ЖССТнинг санитария тавсияларига риоя қилишни давом эттиришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!