2020 йилнинг энг яхши университетлари эълон қилинди

2020 йилнинг энг яхши университетлари эълон қилинди

The World University Rankings дунёнинг энг яхши университетлари йиллик рейтингини тақдим этди. Бу йил рейтингда 92 та давлатдан 1400 дан зиёд университетлар қатнашди. Биринчи учталикдан Оксфорд, Калифорния технология ва Кембриж университетлари ўрин олди.

Университетлар 13 та кўрсаткич, жумладан, баҳолаш мезони ўқитиш самарадорлиги, тадқиқотлар ўтказиш ва бошқалар бўйича баҳоланди.

2020 йилнинг энг яхши университетлар ўнталиги:

Олий таълим муссаси Талабалар сони Халқаро талабалар улуши, фоизда Аёллар ва эркаклар нисбати
1 Оксфорд университети (Буюк Британия) 20664 41 46:54
2 Калифорния технология университети (АҚШ) 2240 30 34:66
3 Кембриж университети (Буюк Британия) 18978 37 47:53
4 Стэнфорд университети (AҚШ) 16135 23 43:57
5 Массачусетс технология институти (AҚШ) 11247 34 39:61
6 Принстон университети (AҚШ) 7983 25 45:55
7 Гарвард университети (AҚШ) 20823 24 49:51
8 Йель университети (AҚШ) 12402 20 50:50
9 Чикаго университети (AҚШ) 13833 28 46:54
10 Лондон империя коллежи (Буюк Британия) 16740 56 38:62

МДҲ давлатлари орасида рейтингга Россиянинг 25 та, Украинанинг 6 та, Қозоғистоннинг 2 та ва Грузиянинг битта университети кирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!