20 март куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда

20 март куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғади. Ғарбдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14 даража совуқ, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга сониясига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга сониясига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга сониясига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга сониясига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади, баъзи туманларда кучли ёғади. Қор кўчиш хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 1-6, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Диққат, эслатма!

20-22 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудида сел — сув тошқинлари юзага келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!