2 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди
“Ўзгидромет” 2025 йил 2 январь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундуз 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 4 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.
Прогнозларга кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйича 2025 йил январь ойининг биринчи ярмида аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти.