+196. Яна тўртта ҳудудда аҳоли орасида вирус аниқланди

+196. Яна тўртта ҳудудда аҳоли орасида вирус аниқланди

2020 йил 13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13193 (+196) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 21 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 20 нафар Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 5280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!