1943 йилда бедарак йўқолган наманганлик аскарнинг хати топилди

1943 йилда бедарак йўқолган наманганлик аскарнинг хати топилди

Хабаровскда ўзбекистонлик ҳарбийнинг хатлари топилди. У 1943 йилда бедарак йўқолган. 

Хатлар Ракитный қишлоғида топилди. Ўзбекистонлик ҳарбий Игорь Асташин онасига хат ёзган. Архивларни ўрганиш жараёнида Асташин 1943 йилда қўйолгани маълум бўлди. Ўша пайтда у 20 ёшда бўлган. 

Хатлар Узоқ шарқ илмий кутубхонасига қайта тиклаш учун юборилган. Хабаровскдаги ўзбек диаспораси вакиллари Наманган вилоятидаги рус мактабга мурожаат қилишган. Хатларда айнан шу манзил кўрсатилган. Ҳарбайнинг онаси ўша мактабда директор бўлиб ишлагани маълум бўлди. Лекин аёл пенсияга чиққандан сўнг йўқолиб қолган. Ҳозирда ўзбекистонлик вакиллар ҳарбийнинг қариндошларини излашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!