19 860 кило олма қаерда? Чустда антиқа фирибгарга ҳукм ўқилди

Жиноят кодексининг 168-моддасида фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, фирибгарлик яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланади.
Чуст туманида эндигина 25 ёшни қаршилаган судланувчи А.Турғунов (шахси шартли) ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Чуст тумани “Озод” МФЙда яшовчи Ином Мурадовнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “iPhone 13” русумли телефон аппаратини 800 АҚШ долларига ҳамда “LG Q51” русумли телефон аппаратини 100 АҚШ долларига сотиб олиб, пулларини бир ойдан кейин беришини айтиб алдаб, унинг “iPhone 13” ва “LG Q51” русумли телефон аппаратини;
такроран, Чуст тумани “Озод” МФЙда яшовчи карим Набиевнинг ишончига кириб, унга кредит чиқариб беришини айтиб алдаб, унинг 1.000.000 миқдордаги пулларини қўлга киритган.
Буни қарангки, антиқа фирибгар А. Турғунов такроран, Чуст тумани “Шербилак” МФЙда яшовчи Хасан Шариповнинг ишончига кириб, ундан 5349 кг олма маҳсулотларини 16.047.000 сўмга сотиб олиб, пулини бир ойда беришини айтиб алдаб, унинг 16.047.000 сўмлик 5349 кг олма маҳсулотларини;
такроран, Чуст тумани “Дамобод” МФЙда яшовчи Озод Шеровнинг ишончига кириб, ундан 14511 кг олма маҳсулотларини 40.630.000 сўмга сотиб олиб, пулини бир ойда беришини айтиб алдаб, унинг анча миқдордаги 40.630.000 сўмлик 14511 кг олма маҳсулотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Суд судланувчи, жабрланувчи, қонуний вакил ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара сўзларини тинглаб, жиноят ишида тўпланган далилларни суд мажлисида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб, судланувчининг музокара, ҳимоя ва охирги сўзларини эшитиб, муҳокама қилиб, унга нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноят бўйича айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан у айбланаётган моддалар санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Жаҳонгир Якубхўжаев
Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди раиси,
Мирзохид Ҳайитов
Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди судьяси