+18. “Сув париси” кўринишидаги чақалоқ дунёга келди (фото)
Ҳиндистонда оёқлари чатишиб кетган - “сув париси” кўринишидаги чақалоқ дунёга келди.
The Times of India нашрининг ёзишича, Уттар-Прадеш штатининг Лакхимпур-Кхери округида истиқомат қилувчи 22 ёшли аёл сиреномелия ёки сув париси синдроми деб аталувчи хасталикка чалинган чақалоқни дунёга келтирган.
Kheri woman gives birth to ‘mermaid’ baby who dies within an hour https://t.co/aifr5JapSr pic.twitter.com/ylOHIuJQox
— Times of India (@timesofindia) July 28, 2019
Гўдак дунёга келгандан кейин бир соат ўтгач вафот этган. Шифокорлар унинг жинсини аниқлашга улгуришмаган.
Сув париси синдроми юз мингта ҳолатдан биттасида учрайди ва одатда буйрак ҳамда сийдик пуфаги тўғри ривожланмаганлиги туфайли чақалоқлар одатда бир сутка ичида вафот этади.
Ўтган йили ҳам Ҳиндистонда шунга ўхшаш ҳолат кузатилган эди. Ўшанда сув париси синдроми билан туғилган чақалоқ 15 дақиқа ёруғ дунё юзини кўришга мушарраф бўлган эди.