17 ёшли қиз ўзини кўприкдан дарёга ташлади

17 ёшли қиз ўзини кўприкдан дарёга ташлади

Тожикистон пойтахтида истиқомат қилувчи ёш Сафарали Ғойибов 23 ноябрь куни Саъдий Шерозий шоҳ кўчаси бўйидаги кўприкдан ўзини дарёга ташлаган вахдатлик 17 ёшли қизнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар беради Душанбе ички ишлар вазирлиги. .

“Қаҳҳоров кўчаси, воқеа жойи рўпарасида жойлашган 32-уйда яшовчи йигит одамларнинг фарёдини эшитиб, дарҳол фавқулодда ҳолат жойига бориб, чўкиб кетаётган қизни олиб чиққан”, — дейилади хабарда.

Пойтахт полициясининг хабар беришича, иш ҳолатларига ойдинлик киритилгач, қиз руҳий касалликдан азият чекаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда қутқарилган шахснинг соғлиғи қониқарли деб баҳоланмоқда, бироқ у тиббий кўрикдан ўтиш учун шифокорлар назоратида пойтахт шифохонасига ётқизилган.

Ушбу факт тергов қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    .
    Koprikdan t tawladimi qutqariwwi nime kkgi bor ketvurmidimi oqib
    Wirina
    Endi tergovda yururadi bu bola
    Axmadjonov
    Майли савоб иш қилибди гап йў
    NIGORA+ORTIQ ALI
    Яхши инсонларам куп
    Админ2
    Астағфируллох