Бу ҳақда Ислом вақфлари бўйича Қуддус бошқармаси маълумотига таяниб Аnadolu агентлиги хабар берди. Маълум қилинишича, 30 сентябр куни тонгда Исроил полицияси ҳамроҳлигида 1317 нафар исроиллик ислом динининг муқаддас қадамжоси бўлган масканга кириб борган.
Ислом вақфлари бўйича Қуддус бошқармасининг исмини ошкор қилишни истамаган вакили билдиришича, босқинлар давомида Ал-Ақсо масжидининг тарихий мақоми бузилган. Исроилликлар диний маросимлар ўтказиб, ибодат қилган ҳамда қўшиқ куйлаб, рақсга тушган.
27 сентябрдан бери минглаб исроилликлар Суккот диний байрамини нишонлаш баҳонасида Ал-Ақсо масжидига бостириб кирмоқда. Яҳудий байрамлари мавсуми 12–13 сентябр кунлари Янги йил (Рош Ҳа-Шана) билан бошланган эди. Шундан сўнг 21 сентябрда Ём-Киппур, 26 сентябрдан 2 октябргача Суккот ҳамда 3 октябрда Симчат-Тораҳ (Таврот ўқиш цикли якунланадиган байрам) нишонланади.
Июл ойида ҳам Ал-Ақсо масжидига 4200 дан ортиқ исроиллик бостириб кирганди. Улар ўшанда ҳам муқаддас мажмуада Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир билан биргаликда яҳудий байрами муносабати билан диний маросимларни бажарганди.
Маълумот ўрнида, мусулмон бўлмаганларга Исломнинг учинчи муқаддас қадамжосини бориб кўришга рухсат берилса-да, 1967 йилдаги келишувга кўра, у ерда ибодат қилиш тақиқланган. Исроил Шарқий Қуддусни 1967 йилдаги Араб-Исроил урушида босиб олган ва 1980 йилда ўзига қўшиб олган. Бу ҳаракат халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.