Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи 13 ёшли қизни мактабга олиб кетаётган пайтда зўрламоқчи бўлган.
«Тергов журналистикаси агентлиги» маълум қилинишича, 9 октябрь куни 47 ёшли тадбиркор аёл Приморск тумани жиноят қидирув бўлимига 13 ёшли қизига қилинган ҳужум ҳақида баёнот билан мурожаат қилган. Унинг айтишига кўра, эрталаб у қизини одам ташувчи транспортда таълим муассасасига юборган. «Убер» оператори ҳайдовчиси автомашина ичида қизнинг бўйин қисмига тегина бошлаган.
«Комендант хиёбони»даги метро ҳудудида қўрқиб кетган ўқувчи қиз машинадан сакраб тушган ва онасига қўнғироқ қилиш учун мактаб томонга қочган.
Жиноят қидирув бўлимининг аниқлашича, ҳайдовчи 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган. У кечки соат 20:00 атрофида «Aкадемик» бекатида қўлга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак қилган ишини рад этмаган, аммо кейинчалик у ҳеч қандай қизга нисбатан тегажоқлик қилмаганини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ўзбекистонлик фуқарога Россия Жиноят кодексининг 135-моддаси (Тегажоқлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.