Яқинда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Мирмуҳсин Султонов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлди. Ушбу амалий сафар Президент Администрацияси топшириғига асосан Ўзбекистон – Туркия ўртасидаги олий даражадаги стратегик кенгашининг учинчи йиғилишига самарали тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари билан боғлиқдир.
Мазкур сафар давомида делегация “HOMETEX-2024” халқаро йирик уй текстиль маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюриб, қатор турк компаниялар билан музокаралар олиб борди. Ўз навбатида, мезбон томонга мамлакатимиз тўқимачилик саноати ҳақида ҳам маълумот берилди.
Кўргазма доирасида “ZorluHolding” компанияси билан Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган 100 миллион доллар қийматидаги йирик уй текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича музокара олиб борилди ва келишувга эришилди.
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ахборот хизмати хабарига кўра, сафар чоғида Истанбул шаҳрида тўқимачилик инвестиция форумини ўтказиш мақсадида Истанбул тўқимачилик ва кийим-кечак экспорт қилувчи уюшмаси ва Туркия экспортчилар ассамблеяси билан музокаралар ўтказилди.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди ва мазкур инвестиция форумини биргаликда ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.