1 февралдан пенсиялар оширилмайдими?

1 февралдан пенсиялар оширилмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Қарорга асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;
Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 000 дан 653 000 сўмгача
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа
​битта болали оилаларга – 144 100 сўм
иккита болали оилаларга – 238 700 сўм
учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам - 434 000 дан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди.
Бундан ташқари жорий йилнинг 1 февралидан пенсия ва нафақа олувчиларнинг фахрий унвон учун тўлов миқдори Қарорга асосан 1.1 баробарга оширилди.

Маълумот учун:

Ушбу қарор 2021 йил 1 февралдан иш ҳақи, нафақа 10 фоизга оширилиши ҳақида:
Бу Президентнинг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.Ушбу қарорда, аввало, 2021 йилги давлат бюджетини ижрога қаратиш билан боғлиқ.

Мавжуд анъанага кўра, ҳали пенсия ва нафақа миқдорини ошириш бўйича давлат раҳбарининг алоҳида фармон ёки қарори чиқиши лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!