Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШнинг Германиядаги ҳарбий иштирокини қисқартириш қарори унинг президент Дональд Трамп билан Эрон борасидаги келишмовчиликлари билан боғлиқ деган тахминларни рад этди.
Мерц бу баёнотни Германиянинг ARD жамоат телеканалига берган интервьюсида айтди.
Унинг сўзларига кўра, Берлин Америка президенти бир қатор халқаро масалаларда бошқача позицияга эга бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиши керак. Бироқ, канцлер бу АҚШнинг Германия ва НАТО учун стратегик аҳамиятини инкор этмаслигини таъкидлади.
"Мен Америка президенти бу масалаларга биздан бошқача қарашини қабул қилишим керак. Аммо бу АҚШ биз учун муҳим шерик бўлиб қолишига бўлган ишончимни ўзгартирмайди", деди Мерц.
Аввалроқ канцлер Вашингтоннинг Эрон атрофидаги вазиятга ёндашувини танқид қилиб, Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқ инқирозини ҳал қилиш бўйича аниқ режаси бор-йўқлигини шубҳа остига қўйган эди. Бунга жавобан АҚШ президенти Мерцни "самарасиз" раҳбар деб атади.
Шу фонда Пентагон Германиядаги Америка контингентини 5000 аскарга қисқартириш режасини эълон қилди. Бироқ, Германия АҚШ кучлари учун энг йирик Европа базаси бўлиб қолмоқда.
Ушбу қарор Трамп билан бўлган оммавий низоси билан боғлиқми ёки йўқми деган саволга жавобан Мерц: "Ҳеч қандай боғлиқлик йўқ", деди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Халқаро атом энергияси агентлигининг маълумотларига кўра, бу захиралар кейинги бойитишдан кейин 10 тагача ядровий бомба яратиш учун eтарли бўлиши мумкин.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.