Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва ОҚХЖнинг Ижроия қўмитаси раиси Асхат Оразбай ҳам қатнашди.

Кун тартибига мувофиқ, Қозоғистоннинг 2023-2026 йилларда ОҚХЖга раислигининг натижалари сарҳисоб қилиниб, Орол денгизи ҳавзасида экология, сув ресурсларини бошқариш ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ноёб минтақавий тузилма сифатида фаолият юритиб келаётганини, Марказий Осиёда сув тақчиллигининг кучайишига сабаб бўлаётган иқлим ўзгаришлари ва сув истеъмоли кўпайиб бораётган шароитда унинг роли ва аҳамияти янада ортаётганини таъкидлади.

– Экспертларнинг баҳоларига кўра, 2040 йилга бориб, Орол денгизи ҳавзасида сув ресурслари тақчиллиги деярли икки баробар – йилига 20 миллиард куб метргача ошиши мумкин. Бу ичимлик суви таъминоти, экология, аграр сектор, энергетика ва ижтимоий барқарорлик учун қўшимча хавф-хатарларни юзага келтиради, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шундай бир пайтда минтақа мамлакатлари сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича энг қуйи ўринларни эгаллаб турибди. Қишлоқ хўжалигида бир доллар миқдоридаги қўшилган қийматни яратиш учун мамлакатларимиз деярли уч куб метр сув сарф этмоқда, дунёда эса бу кўрсаткич ўртача икки баробар кам.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга батафсил тўхталиб ўтди. Қисқа муддатда Ўзбекистондаги барча суғориладиган ерларнинг 60 фоизида сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди, ирригация тармоқларини бетонлаш 40 фоизга етказилди. Насос станцияларини модернизация қилиш ҳисобига сув хўжалигида энергия истеъмоли қарийб 30 фоизга қисқартирилди.

Олти юз мингдан ортиқ сувдан фойдаланувчилар ва 4 миллион гектардан зиёд суғориладиган ерларни қамраб оладиган ягона рақамли маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши туфайли ҳар йили 10 миллиард куб метрдан ортиқ сув ресурсларини тежаш таъминланмоқда. 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткич 15 миллиард куб метрни ташкил этади.

Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси комплекс ва изчил характерга эга бўлиб, ўтган йили қабул қилинган Сув кодексида ўз ифодасини топган.

Мамлакатимиз етакчиси Ўзбекистон жамғармани минтақавий интеграциянинг муҳим драйверларидан бирига айлантиришга эришишни мақсад қилганини билдирди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг келгуси йилдан бошланадиган ОҚХЖга раислиги давридаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтди.

Аввало, жамғарманинг фаолиятини ривожлантириш ва модернизация қилиш, унинг тузилмаси ва шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Жамғарма органларининг ваколатларини кенгайтириш, уларнинг мақоми ва масъулиятини ошириш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.

Қирғизистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятидаги тўлақонли иштироки қайта тикланишига умид билдирилди. Бу жамғарманинг янада мутаносиб ва узоқ муддатли қарорлар қабул қилишига хизмат қилиши таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси ОҚХЖ кун тартибини Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари қарорлари билан уйғунлаштиришга чақирди. Маслаҳат учрашувлари давомида олий даражада келишилган барқарор ривожланишнинг устувор йўналишлари жамғарманинг тармоқ механизмлари орқали ҳам амалиётга татбиқ этилиши мумкинлиги таъкидланди.

Жамғарма дастур ва лойиҳалари самарадорлигини ошириш муҳимлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Орол денгизи ҳавзаси бўйича тўртинчи дастур ижроси мониторингига самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини киритиш таклиф қилинди. Бу ижобий ўзгаришларни кузатиш, муаммоли жиҳатларни аниқлаш ҳамда халқаро ҳамкорлардан қўшимча маблағлар ва техник кўмак жалб этишга ёрдам беради.

Устувор дастурлар учун мавжуд таъсирчан молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондининг мандати ва географик қамровини бутун Орол денгизи ҳавзасига кенгайтириш имкониятини кўриб чиқиш таклифи билдирилди.

– Бу барча давлатларимиз ҳудудида ҳаётий муҳим экологик ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун мақсадли инвестицияларни йўналтириш имконини беради, – деди Шавкат Мирзиёев.

ОҚХЖ ва бошқа минтақавий тузилмалар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласининг долзарблигига урғу берилди. Жамғарма сув-энергетика масалалари, музликлар ва тоғ экотизимларини сақлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш, чўлланишга қарши курашиш бўйича самарали минтақавий платформалар билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур. Бунга мисол сифатида жамғармага Тошкентдаги Яшил университет қошидаги Чўлланишга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилди.

Ўзбекистон Президенти халқларимизнинг сувга ҳаёт манбаи сифатида эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш борасидаги кўп асрлик анъаналарини қайта тиклаш заруратига алоҳида эътибор қаратди.

– Кўриниб турибдики, агар жамиятнинг сувга бўлган муносабати ўзгармаса, ҳеч қандай муҳандислик ечимлари кутилган самарани бермайди. Узлуксиз таълим тизими орқали – мактабгача таълим даражасидан то мутахассисларни тайёрлашгача – сувдан оқилона фойдаланишни ҳар бир кишининг кундалик одатига, умумий маданий кодимизга айлантиришга интилишимиз лозим, – деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, асосий қисми фермерлар ва саноатчиларни сувни тежовчи замонавий технологиялардан фойдаланишга амалий жиҳатдан ўргатадиган “Келажак суви” минтақавий дастурини ишга тушириш таклиф этилди.

Ўзбекистон етакчиси Афғонистон билан конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни иқлим, экология, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича минтақавий ҳамкорликка жалб этиш муҳимлигини таъкидлади. Бугунги кунда Афғонистонда қирғоқларни мустаҳкамлаш ва мелиорация ишларини олиб бориш учун халқаро донорларнинг молиявий маблағларини жалб этиш долзарбдир.

Истиқболда Орол ҳавзасидаги барча мамлакатлар, шу жумладан, Афғонистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантириш зарур.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида 2026-2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги” деб эълон қилиш ва минтақа мамлакатларида Сув ҳафталикларини мунтазам ўтказиб боришга қаратилган ташаббуслар амалга оширилишининг қўллаб-қувватланишига умид билдирди.

Ўзбекистон Президенти қўшни мамлакатлар етакчиларини шу йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форумида иштирок этишга яна бир бор таклиф этди.

ОҚХЖ йиғилишида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳам сўзга чиқдилар.

Тадбир якунида етакчилар Остона баёнотини, Қозоғистон раислигининг бориши тўғрисида, 26 мартни Халқаро Орол денгизи, Амударё ҳамда Сирдарё куни деб эълон қилиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон етакчисини 2027-2029 йилларда жамғарма президенти этиб сайлаш тўғрисидаги қарорларни имзоладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

Теҳрон Эрон кемасини қўлга олганидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Майдаги "эл-класико"нинг бошланиш вақти маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 35-тури доирасида "Барселона" "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Эрон Исроил билан алоқа қилганлиги учун юқори лавозимли амалдорни қатл қилди

Бу ҳақда Эроннинг расмий суд портали хабар бермоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Янгилик: Энди Ўзбекистоннинг уч клуби халқаро майдонда ўйнайди

Келаси мавсум Ўзбекистондан икки клуб Элит Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиши мумкин.

Санчес АҚШнинг Испанияни НАТОдан чиқариб юбориш режалари ҳақидаги хабарига муносабат билдирди

Санчес бу ҳақда жума куни Кипрнинг Никосия шаҳрида журналистларга маълум қилди.

Суперлигада 9-турдан кейинги турнир жадвали (фото)

Суперлига баҳсларида 9-тур ортда қолди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Сурхондарёдаги сув ҳавзаларидан бири нефтга ўхшаш модда билан ифлосланди

Айтилишича, сел оқими нефть сақланган сунъий омборга зарар етказган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Чирчиқда безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Маълум қилинишича, ДХХ ва ИИВ органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.

Исроил: Эрон раҳбариятига қарши ҳаракатлар учун тайёргарлик бор

Исроилнинг Исроил Кац баёнотига кўра, агар АҚШ томонидан рухсат берилса, Исроил Эрон раҳбариятига қарши кескин чоралар кўришга тайёр.

Франция ва Польша ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда

Франция ва Польша Болтиқ денгизи ҳудудида қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

RES 2026: биоxилма-хилликни асрашга қаратилган минтақавий декларация имзоланди

Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram messenjeri orqali sodir etilayotgan narkojinoyatlarni aniqlash va fosh etish metodikasi

Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Лолақизғалдоқни "пешонасидан ўпаман" деб пайхон қилган "қўшиқчи" опа жаримага тортилди

Шунингдек, лолаларга шикаст етказган бошқа ҳуқуқбузарларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон павильонини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Судан уруши: аёллар ва қизлар учун дунёдаги энг оғир гуманитар инқироз

БМТ маълумотларига кўра, 17 миллиондан ортиқ аёл ва қиз ҳозирда гуманитар ёрдамга муҳтож.

Трамп: Исроил мени Эрон билан урушга ундамаган

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил уни Эронга қарши уруш бошлашга ҳеч қачон ундамаганини билдирди.

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 72 мингдан ошди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Халқаро эътироф: Ўзбекистон БМТнинг муҳим комиссиясига сайланди

Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.