Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Адлия вазирлиги Олий таълимга оид идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3807, 03.04.2026 й.).
🔰 Мазкур ҳужжат билан Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланиб, унда олий таълим тизимини ташкил этиш, таълим жараёни, бошқарув, молиявий муносабатлар ҳамда талабалар ва педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
📝 Низомга кўра, олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичлари орқали амалга оширилади.
⏳Бакалавриат таълими камида 3 йил давом этади.
✅ Ўқиш муддати кундузги таълим шаклига нисбатан:
▫️ сиртқи таълим шаклида камида 1 ўқув йили;
▫️ кечки таълим шаклида камида ярим ўқув йили муддатига кўпроқ бўлиши керак.
🗒 Олий таълим кундузги, масофавий, дуал, инклюзив таълим ва бошқа шаклларда амалга оширилади.
📁 Битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мос бўлишини таъминлаш мақсадида ўқув дастурлари ва малака талаблари иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
▶️ Талабаларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
➖ таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
➖ таълим жараёнига оид муҳокамаларда иштирок этиш;
➖ кутубхона ва ахборот ресурсларидан бепул фойдаланиш;
➖ халқаро алмашинув ва қўшма таълим дастурларида қатнашиш;
➖ олий таълим ташкилоти раҳбарияти қарорлари устидан шикоят қилиш;
➖ меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномаси асосида олий таълим ташкилотининг ўзида ёки бошқа ташкилотларда ишлаш;
➖ кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар стипендия олиш.
🚫 Олий таълим ташкилотларида талабаларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади.
❇️ Талабалар олий таълим ташкилотларининг ички тартиб-қоидалари ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари керак.
⏯️ Шунингдек, таълим жараёни миллий кредит-модуль тизими асосида ташкил этилиб, у Европа кредит трансфер тизимига мослаштирилади.
📑 Олий таълим ташкилотларига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
