Шу билан бирга, бу қадам Вашингтоннинг Москвага нисбатан санкциялар сиёсати ўзгарганини англатмаслиги таъкидланди.
Donald Trump маъмурияти жума куни Россия ҳукумати ва банк соҳасида фаолият юритган ветеран Mikhail Zadornovни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда Reuters АҚШ Молия вазирлиги баёнотига таяниб хабар қилди.
Задорнов 1997–1999 йилларда молия вазири лавозимида ишлаган, 2005 йилдан эса Россия давлат банки VTB Bankнинг шўъба корхонаси «ВТБ 24»га раҳбарлик қилган. Кейинчалик у 2018 йилда миллийлаштирилганидан сўнг «Открытие» банкини бошқарган.
Украинадаги уруш бошланганидан кейин Задорнов АҚШ санкциялари остига тушган, аммо кейинчалик у норозилик билдириб, ариза топширган ва унинг илтимоси қаноатлантирилган, деб хабар берди Reuters манбаси.
«Жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар жорий этиш ҳам, уларни бекор қилиш ҳам АҚШ ташқи сиёсий мақсадларини амалга ошириш воситасидир», — деди расмий. Унинг қўшимча қилишича, санкцияларнинг мақсади жазолаш эмас, балки АҚШ манфаатларига мос келадиган ижобий хулқ-атвор ўзгаришига эришишдир.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.