АҚШда Трамп маъмуриятига қарши норозилик намойишларига саккиз миллион киши чиқди — The Guardian.
Намойишчилар Эрон билан урушга, миграция сиёсатининг кескинлашишига ва амалдаги президентнинг тобора кучайиб бораётган авторитар бошқарувига қарши норозилик билдирмоқда.
Энг йирик акция Миннесота штатидаги Сент-Пол шаҳрида бўлиб ўтди. Ташкилотчилар баҳосига кўра, унда тахминан 200 минг киши қатнашган. Нью-Йоркда эса ўн минглаб одамлар кўчаларга чиққан.
Нью-Йорк штати бош прокурори Летиция Жеймснинг таъкидлашича, у ва бугун мамлакат бўйлаб норозилик намойишларига қўшиладиган минглаб одамлар демократия ҳимояси учун курашмоқда.
"Биз қонун устуворлиги, тийиб туриш ва мувозанат тизими ҳамда ҳокимият халққа тегишли экани ҳақидаги фундаментал ғояга асосланган миллатмиз. Айни дамда бу тамойиллар синовдан ўтмоқда", — дея фикр билдирди прокурор.
Доналд Трамп ва унинг маъмуриятига қарши намойишлар фақат йирик шаҳарларда эмас, балки кичик шаҳарлар ва консерватив штатларда ҳам бўлиб ўтди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.