Бангкок Теҳрон билан Ҳормуз бўғози орқали нефть ташишнинг хавфсиз йўналишини сақлаб қолиш бўйича музокаралар олиб борди.
Таиланд бош вазири Анутхин Чанвиракун бу ҳақда "Глобал инқирознинг бир ойи: Таиланднинг ўзгарган дунёда жавоби" номли матбуот анжуманида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, "ҳукумат Таиланднинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирди ва асосий омиллардан бири Эрон билан Ҳормуз бўғози орқали нефть ташишнинг хавфсиз йўналишларини сақлаб қолиш бўйича музокаралар бўлиб, бу жиддий таъминот узилишлари хавфини камайтиришга ёрдам берди".
"Нефт нархларининг ўзгариши натижасида юзага келган тартибсизликлар учун халқдан узр сўрашим керак. Биз жамоатчиликка нефть захиралари етарли эканлигига ишонтирамиз", деди у ва Таиланднинг нефть захиралари қисқа вақт ичида 62 кундан 100 кунгача, "бир неча йил ичидаги энг юқори кўрсаткич" га ошганини таъкидлади.
Таиланд бош вазири мамлакат аҳолисини "Бир оила, бир литр" шиори остида энергия тежаш кампаниясига қўшилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, агар 10 миллион хонадон нефть маҳсулотлари истеъмолини кунига атиги бир литрга камайтирса, Таиланд импортни кунига 10 миллион литргача камайтириши мумкин. Чанвиракун таъкидлашича, бу ўз навбатида ҳукумат субсидияларини кунига 200 миллион баҳтдан (6 миллион доллар) кўпроққа ва хонадонлар харажатларини кунига 400 миллион баҳтдан (12 миллион доллар) кўпроққа камайтиради.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Форс кўрфази мамлакатлари ҳудудларига Эрон томонидан берилган зарбалар билан боғлиқ вазиятни ҳар қандай сиёсий йўл билан ҳал этиш ҳужум қилмаслик кафолатларини ва ҳужумлар натижасида етказилган моддий зарар учун товон тўлашни ўз ичига олиши керак, деб ҳисоблайди БАА президентининг дипломатик маслаҳатчиси Анвар Гаргаш.
Мигрантларга нисбатан зўравонлик, ноқонуний чиқариб юбориш ва инсон ҳуқуқларининг эҳтимолий бузилиши ҳолатлари Frontexнинг 2025 йил декабрь — 2026 йил февраль ойлари учун тайёрланган ҳисоботларида қайд этилган.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.