АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Трампни портрети туширилган олтин танга чиқаради — NBC News.
Хабар берилишича, АҚШ Санъат комиссияси Оқ уйнинг амалдаги раҳбари тасвирланган олтин танга дизайнини маъқуллаган.
Танганинг олд томонида президент Доналд Трамп Оқ уйнинг Овал кабинетида, қўллари сиқилган ҳолда тасвирланган. Шунингдек, унда “Liberty” ва “In God We Trust” ёзувлари мавжуд.
Танганинг орқа томонида АҚШнинг рамзи ҳусобланувчи оқ бошли бургут таавирланади. Бундан ташқари, унда “E pluribus unum” ёзуви акс этади.
АҚШ Федерал қонунчилиги тирик президентнинг тасвирини мамлакат миллий валютасида кўрсатишга рухсат бермайди. Бироқ ушбу эсдалик танга АҚШ молия вазири Скотт Бесcентнинг махсус қарори билан чиқарилмоқда.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.