Европада сиёсий жанжал кучаймоқда

Европада сиёсий жанжал кучаймоқда

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Владимир Зеленскийдан унга таҳдид қилишни тўхтатишни ҳамда “Дружба” нефть қувури орқали венгерларга босим ўтказишдан воз кечишни талаб қилди.

Зеленский бундан аввал Венгрия Европа Иттифоқининг Украинага ажратиладиган навбатдаги кредитини блоклагани ортидан Орбанга нисбатан кескин баёнот берган эди.

“Сиз менга, мен орқали эса бутун Венгрияга ҳарбий таҳдид қилдингиз. Бу иш бермайди. Буни тўхтатинг. Бу — Венгрия. Венгерларни шантаж қилиш ҳам, менга таҳдид қилиш ҳам мумкин эмас”, — деди Орбан видеомурожаатида.

Европа комиссияси ҳам Зеленскийнинг бундай баёнотларини қабул қилиб бўлмас деб баҳолади. Бу ҳақда Брюсселдаги брифингда Еврокомиссия вакили Олоф Жилл маълум қилди.

“Европа комиссияси бундай турдаги баёнотларни қабул қилиб бўлмаслигини жуда аниқ айтмоқда. Европа Иттифоқига аъзо давлатларга нисбатан ҳеч қандай таҳдид бўлмаслиги керак”, — деди у.

Словакия бош вазири Роберт Фицо ҳам бу ҳолатга муносабат билдириб, Зеленскийни қаттиқ танқид қилди.

“Расмий равишда Европа Иттифоқининг барча юқори мартабали вакилларини ушбу жирканч шантаж баёнотларидан кейин Владимир Зеленскийдан узоқлашишга чақираман. У барча ‘қизил чизиқлар’дан ўтди”, — деди Фицо видеомурожаатида.

Унинг қўшимча қилишича, Зеленский ўзини бошқалар унга сўзсиз бўйсуниши керакдек тутмоқда.

“Зеленский бизни ўзининг хизматкорлари деб ўйлаяпти, гўёки биз у истаган ҳамма нарсани бажаришимиз шарт. Бу мутлақо нотўғри. Биз унга ҳар томонлама ёрдам беряпмиз, у эса аксинча, бизга зарар етказяпти”, — деди Фицо.

Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто эса бу ҳолатни янада қаттиқроқ баҳолаб, “президент даражасига кўтарилган мафия” деб атади.

“Украина Венгрия бош вазирига ўлим билан таҳдид қилди. Бу Зеленскийнинг маданиятсизлигидан далолат беради, бироқ энг муҳими — бу уларнинг аслида кимлигини кўрсатади. Улар таҳдид қилади, шантаж қилади. Биз буни унутмаймиз. Бугунги ҳолат — президент даражасига кўтарилган мафиядир”, — деди Сийярто.

Франциянинг “Ватанпарварлар” ўнг партияси етакчиси Флориан Филиппо ҳам ушбу таҳдидлардан кейин Киев режимини “мафия” деб атади.

“Нега биз Зеленскийга Европа давлати ҳукумати раҳбарига ўлим билан жазосиз таҳдид қилишга йўл қўйиб беряпмиз? Ҳали ҳам ўша мафия тузумига пул ва қурол юборяпмизми? Бас!” — деб ёзди Филиппо Х ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ Зеленский Украина матбуоти олдидаги чиқишида Орбанга шаъма қилиб қуйидагича гапирган эди:

“Умид қиламизки, Европа Иттифоқидаги бир киши 90 миллиард еврони ёки унинг биринчи траншини блокламайди. Украиналик жангчиларда қурол бўлади. Акс ҳолда, бу одамнинг манзилини қуролли кучларимиздаги йигитларга берамиз, улар эса унга қўнғироқ қилиб, ўз тилида гаплашади”, — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Тезкор хабар: Эрон АҚШ базалари томон янги авлод ўта оғир ракетасини учирди

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базалари йўналиши бўйлаб янги авлод ўта оғир ракетасини учирди.

Эроннинг асосий мақсади нима?

Мамлакатнинг тактикаси бир неча босқичдан иборат.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

Кўрфазда АҚШ учун нохуш вазият

Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.

Нега Трамп Эронга қарши уруш учун айнан 4 ҳафта муддат белгилади?

Кеча Трамп Эрондаги ҳарбий операция «тўрт ҳафта ёки ундан кам» давом этишини айтди. Тўрт ҳафталик муддат, эҳтимол, бежиз танланмаган.

Медведев: Эрон тўқнашувга бардош бера олади, аммо нархи юқори бўлади

У бу ҳақда 2 март куни TASSга берган шарҳида маълум қилди.

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эрондаги мактабнинг 170 нафар ўқувчи ва педагог ҳодими ҳалок бўлди

Бу ҳужумдан олдин, Минаб шаҳридаги қизлар мактабига қилинган ҳужум оқибатида 40 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

"Исроил айёрлик ва фитна ишлатмоқда"

Эроннинг Озарбайжон билан ҳеч қандай муаммоси йўқ.

Эрон парламенти раиси Трампга мурожаат йўллади

Бу урушни сиз бошладингиз, лекин уни Ислом Республикаси якунлайди. Қандай қилиб дейсизми?

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.

Медведев араб давлатларига АҚШ базалари улар учун таҳдид эканини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.

Эронга қарши уруш яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин

Бу ҳақда Axios манбаларига таяниб хабар берди.

Трамп Эронга кескин талаб қўйди

Трамп Эронни «шартсиз таслим бўлишга» чақирди.

Италия мудофаа вазири: Исроил ва АҚШ халқаро қонунларни бузди

Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.

Эрон янги ҳужумлар тўлқинини бошлади

IRIB ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон ракета ҳужумларининг янги тўлқинини бошлади.

Эрон Абу-Дабидаги АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди

Эрон Абу-Даби халқаро аэропорти яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди, деб хабар қилди IRIB ўзининг Telegram каналида.

Таҳлилчи: Эрон инқирози еврога жиддий хавф туғдирмоқда

Бу ҳақда Alfa-Forex мижозларни қўллаб-қувватлаш ва савдо бўлими раҳбари Александр Шнайдерман маълум қилди.

Оқ уй: АҚШда кўпчилик билмайдиган қурол захиралари мавжуд

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт 5 март куни Time журналига маълум қилди.

Экспертлар: Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо йўқ

Экспертлар фикрича, Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо мавжуд эмас.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Эрон Озарбойжонга қилинган дронлар ҳужумида Исроилни айблади

Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.

БМТ Эрондаги мактабда рўй берган мудҳиш ҳодисани текширишни талаб қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.

Эрон Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди – Яқин Шарқдаги низо кучаймоқда

Эрон Payshanba куннинг эрталабида Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Бу АҚШ подводная қайиқлари Эрон ҳарбий кемасини торпедо қилганидан сўнг Яқин Шарқдаги низонинг олтинчи куни ҳисобланади.

Лавров: АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эрон билан урушга тортмоқчи

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эронга қарши ҳарбий амалиётларга жалб қилишни мақсад қилмоқда.

Россия Федерация Кенгаши НАТО раҳбарининг Эрон бўйича баёнотига жавоб берди

Россия Федерация Кенгаши Халқаро ишлар қўмитаси раиси Григорий Карасин НАТО раҳбариятининг Эрон ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Исроил ва АҚШ ҳужумлари: 3 мингдан ортиқ эронлик аскар ҳалок бўлгани айтилди

Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Узлуксиз 4 кун компютер ўйинларини ўйнаган бола вафот этди

Тайванлик талаба тўрт кун ва уч кеча давомида компютер ўйинларини ўйнаган. Тўртинчи тунда талаба ҳожатга турмоқчи бўлганида, бирдан оғриқдан қичқириб, хушидан кетган.