АҚШ президенти Доналд Трамп Air Force One самолёти бортида журналистларнинг саволларига жавобан Минобдаги қизлар мактабига йўлланган зарба учун Эрон расмийлари жавобгар эканини айтди. Бу айбловни унинг ёнида бўлган Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет ҳам тасдиқлади.
"Мен кўрган маълумотларга кўра, бу ишни эронликлар қилган. Биласизки, уларнинг ўқ-дорилари жуда ноаниқ. Уларда аниқлик умуман йўқ", – деди Трамп.
Шундан кейин журналист Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга ҳам шу савол билан мурожаат қилди. У эса шундай жавоб қайтарди: "Биз, албатта, текширув олиб боряпмиз, аммо тинч аҳолини нишонга оладиган ягона томон бу – Эрон".
Эрон жанубида жойлашган Миноб шаҳридаги қизлар мактаби Яқин Шарқдаги урушнинг илк кунида, 28 феврал куни, ҳужумга учраганди. CNN маълумотига кўра, зарба оқибатида 180 киши ҳалок бўлган.
Теҳрон Минобга зарбада Вашингтонни айблаган. АҚШ нашрлари, жумладан The New York Times, Reuters ва CNN ҳам америкалик ҳарбийлар ушбу зарбага алоқадор бўлиши мумкинлигини хабар қилган. Хусусан, The New York Times АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг нишони Минобдаги Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси базаси бўлгани ва мактабга хатолик билан зарба берилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.
Эрон Payshanba куннинг эрталабида Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Бу АҚШ подводная қайиқлари Эрон ҳарбий кемасини торпедо қилганидан сўнг Яқин Шарқдаги низонинг олтинчи куни ҳисобланади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эронга қарши ҳарбий амалиётларга жалб қилишни мақсад қилмоқда.