Франция, Германия ва Буюк Британия Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига нисбатан ҳужумлар давом этса, Эронга қарши ҳарбий чоралар кўриш мумкинлигидан огоҳлантирди.
Бугун БААдаги Франция ҳарбий базаси ҳамда Иорданиядаги Бундесвер аскарлари ҳужумга учради. Шунингдек, Эрон Буюк Британия ҳарбий базалари жойлашган Кипр йўналишига икки ракета учирган.
“Биз Эронни ушбу ўйламасдан амалга оширилаётган ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз. Шуни маълум қиламизки, биз минтақадаги ўз манфаатларимиз ва иттифоқчиларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга тайёрмиз.
Зарур ва келишилган мудофаа тадбирлари орқали Эроннинг ракета ва ҳарбий дронларни учириш қобилиятини, шунингдек, уларнинг асосий манбасини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқишимиз мумкин”, дейилади мамлакатларнинг қўшма баёнотида.
Аввалроқ Франциянинг «Шарль де Голль» авиаташувчиси Ўрта Ер денгизи томон йўл олгани хабар қилинганди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.