Мадриднинг "Реал" клуби мураббийи Альваро Арбелоа 2 март куни бўлиб ўтадиган "Хетафе"га қарши ўйинда жароҳатидан қутилган ҳужумчи Родригони таркибга қайтариши мумкин. Бу ҳақда "COPE" нашри хабар бермоқда.
Таркибга оид бошқа янгиликларга тўхталадиган бўлсак, Килиан Мбаппе Ла Лиганинг навбатдаги ўйинида майдонга туша олмаслиги аниқ, унинг "Сельта"га қарши баҳсдаги иштироки ҳам сўроқ остида турибди. Манбанинг маълумотига кўра, агар бирор кутилмаган ҳолат юз бермаса, Мбаппе Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувига (17 март) қадар тайёр бўлади.
Энг ёмон ҳолат Эдер Милитао билан боғлиқ. Марказий ҳимоячи 1/8 финал ўйинларини ўтказиб юборади, унинг сафга қайтиши терма жамоалар танаффусидан кейинга кутилмоқда. Хёйсенга келсак, у "Хетафе"га қарши ўйнамайди, бироқ Вигодаги баҳсгача сафга қайтиши тахмин қилинмоқда.
Ниҳоят, Жуд Беллингем ва Дани Себальос билан боғлиқ вазият анча ноаниқ бўлиб турибди. Ҳар икки ярим ҳимоячида "Атлетико"га қарши дербида (22 март) майдонга тушиш учун кичик имконият мавжуд. Клуб раҳбарияти уларнинг тўлиқ тикланишини таъминлаш мақсадида яна бироз дам бериш вариантини ҳам истисно этмаяпти.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Улар Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдони учун 200 минг олаётганда қўлга олинган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эроннинг мухолифатдаги оммавий ахборот воситалари Исроил-АҚШ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган юқори мансабли ҳарбийлар ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондонлари рўйхатини эълон қилди.
БМТ ҳузуридаги Атом энергияси бўйича комиссия маълумотига кўра, Эрон номаълум жойда 9 450 килограмм (20 833 фунт) юқори даражада бойитилган уран сақламоқда.
Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Жанубий Америка билан тузилган Меркосур савдо келишувини «вақтинча» амалга жорий этиш қарори «ёмон сюрприз» бўлганини билдирди.
АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш хавфи туфайли Қуддусдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимларини Исроилни тарк этишга чақирди. Элчи Майкл Хакаби тегишли хатни эълон қилди, деб хабар беради The New York Times.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.