Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

Жорий йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ишлари якуний босқичга етган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, жараён билан танишган эди.

Президент ташрифидан сўнг берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида март ойида Марказ Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган. Васийлик Кенгаши раиси – Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтган кенгайтирилган йиғилишда Марказ экспозициясини бойитиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни амалиётга жорий этиш ҳамда ижтимоий-маърифий ва илмий-амалий маскан сифатидаги фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Ушбу йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб сентябрда очилиши кутилаётган Марказда Махсус штаб фаолият юритаётган бўлиб, 10 та йўналиш бўйича Ишчи гуруҳлар муҳокамалар ўтказиб келмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кенгайтирилган Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳам қизғин мунозаралар остида ўтди. Унда Кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳ раҳбарлари, жумладан, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова, Ўз ФА вице-президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, профессор Баҳром Абдуҳалимов, академик Акбар Ҳакимов ҳамда Марказ раҳбарияти ва ходимлар иштирок этди.

Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

Кенгаш йиғилишида Марказ экспозицияси йўналишлари, ИЦМ биноси таркибидаги Анжуманлар зали вестибюли учун тавсия этилаётган ранг-тасвир асарлари концепцияси, Марказ музей кутубхонаси фондини бойитиш каби қатор масалалар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишдаги техник топшириқлар муҳокама қилинди.

Хусусан, йиғилишда Марказнинг ташриф қоғозига айланиши кутилаётган “Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс пойдевори” экспозициясининг бўлимлари сони 7 тадан 9 тага оширилиши маълум қилинди. Янги қўшилган бўлимларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги фаоллиги ва ташаббуслари ҳамда ёшлар қўлга киритаётган ютуқлар, уларга яратилаётган имкониятлар ва натижалар рамзий акс эттирилади.

Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасановнинг маълум қилишича, марказ фаолияти билан аҳоли вакилларини яқиндан таништириш мақсадида вилоятларга махсус “Маърифат карвони” юборилади. Улар жойларда тарғибот, ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб боришади. “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари жорий йилда ҳам Марказ билан ҳамкорликда кўтаринки руҳда амалга оширилиши маълум қилинди.

Йиғилиш давомида марказ бош илмий ходими Зоҳидулла Мунавваров “Анжуманлар зали вестибюли учун тавсия этилаётган ранг-тасвир асарлари концепцияси”ни тақдимот қилди.

Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

Маълумки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг барча бўлимларидан “Вақт девори”га ўрин ажратилган. Унинг қуйи қисмида ўша даврда кузатилган ютуқлар, илмий кашфиётлар ёритилади. Юқори қисми учун маҳобатли ранг-тасвир асарлари яратилади.

Хусусан, “Иккинчи Ренессанс даври” экспозициясининг давлатчилик тарихига бағишланган “Вақт девори“да Амир Темур давлатчилиги, унинг даврида рўй берган муҳим ўзгаришлар, темурийлар даврида давлат ва жамият бошқарув тизими, илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши, бобурий ҳукмдорлар давридаги воқеалар, тарихий шахслар миниатюра орқали композицияда, шунингдек, давр тарихи солномаси мониторларда намойиш этилади.

Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

Солнома Амир Темурнинг ҳокимият устига келишидан бошлаб, хонликлар даврининг сўнгига қадар юртимизда рўй берган ютуқлар ва кашфиётларни акс эттиради. Юқори қисмидан эса шу жараёнларнинг бадиий талқини ўрин олади. Айнан шу даврда юртимизда миниатюра санъати юқори даражада ривожланган. Таъкидлаш жоизки, кенгайтирилган Илмий кенгаш қарори билан бу даврда кечган жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ўзида мужассамлаштирган миниатюралардан тўплам яратиш, энг нодирларини саралаб олиб, тақдим этишга келишиб олинди.

Марказ музей экспозицияси фонди кутубхонаси фондини бойитиш ва техник топшириқлар юзасидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона директори тақдимоти тингланди. Унга кўра марказ кутубхонаси, нафақат маҳаллий, қолаверса, хорижий китобхонларга ҳам хизмат кўрсатади. Шунингдек, Марказ кутубхонасида алоҳида болаларга ажратилган бўлим бўлиб, у фақатгина марказ ходимлари болаларига эмас ва тадқиқотчилар, кутубхоначилар фарзандларига ҳам хизмат қилади.

Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

— Китоблар очиқ фондларда сақланади. Жавонларда ҳам ойналар бўлмайди. Китоблардан китобхонлар бемалол фойдалана олади. Бу ерда китобхон ўз-ўзига хизмат кўрсатади. Кутубхонада нодир китоблар бўлиши кўзда тутилмоқда. Улардан фойдаланишда ҳам бирор бир чеклов қўйилмайди. Китоблар муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни бактериялардан ҳимоя қилувчи махсус ускуналар ўрнатилади. Кутубхонанинг босма фонди 30 минг, электрон фонди 350 минг китобдан иборат бўлади. Бундан ташқари ҳали фонд тасарруфига киритиладиган китоблар мавжуд. Марказ кутубхонаси қошида биринчи маротаба тор ихтисослик йўналишида манбашунослик ўқув курси йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Марказ кутубхонаси фондидан Луи Брайль ёзувидаги бўртма нуқтали китоблар ва аудио китоблар ўрин олади. Кутубхона кенг қамровли, замонавий шу билан бирга хорижий меҳмонларга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда, — деди Умида Тешабоева.

Марказда сифат жиҳатдан жаҳон стандартларига мос келадиган нашриёт бўлиши режа қилинмоқда. Унда кейинчалик ҳам Марказ фондини бойитадиган китоблар ва Ўзбекистон маданияти ва тарихига оид китоблар, фото-альбомлар, қўлланмалар чоп этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, йиғилишда витрина, муляжлар, макет ва факсимилеларга буюртма бериш бўйича ишчи гуруҳ Низоми лойиҳаси тақдимот қилинди. Маълум қилинишича, Марказ ишчи гуруҳи томонидан 1000 та экспонат каталоги яратилган. Уларнинг сонини 2000 га етказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини музейлаштириш, нодир артефактлар тўплаш ва уларнинг муляжларини ясаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Экспонатлар Марказга шунчаки жойлаштирилмайди. Улар учун хориж стандартлари асосида ясалган махсус витриналар ҳозирланади. Ҳозир витриналарга буюртмалар бериш бўйича иш олиб борилмоқда. Бунинг учун аввало, экспонатлар сонини билиш керак. Шу мақсадда Марказ томонидан тузилган ишчи гуруҳ ёрдамида экспонатлар каталоги яратилди.

— Витриналар танланаётганда экспонатларни сақлаш, намойиш этиш ва кўчириш учун қулай бўлишига аҳамият қаратилмоқда. Витриналарни ясаш учун хорижнинг нуфузли компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Маҳаллий олимлар витриналарнинг шакли ва ранги бўйича турли фикрлар билдиришяпти. Биз барча фикрларни умумлаштириб, экспозициямиз учун энг муқобилини танлаб оламиз, – деди ИЦМ катта илмий ходими Алишер Эгамов.

Йиғилишда маълум қилинишича, Марказ учун ясалган витриналар кўчма кўргазмалар ўтказиш учун ҳам қулай бўлиб, музей фондлари турли ҳудудларда намойиш этилиши таъминланади. Йиғилишда шу каби ўнлаб масалалар муҳокама этилди.

Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида аждодларимизнинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг миқёсда кўрсатиб бериш, ёшларимизнинг ана шу буюк тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш, келгусида бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилиши, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича берган зарур кўрсатмаларидан келиб чиқиб, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар бирлашган. Жами 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 3 босқичда амалга оширилади. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар жадал олиб бориляпти.

Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

Айни кунларда эса 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар иштирокида Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясидан ўрин оладиган, Илмий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиниб, маъқулланган лойиҳалар бўйича шартномалар имзоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Хитойликлар оролни эгаллади ва тарк этди

У ерда Хитой байроғи ўрнатилган.

Манба: «Барселона» Абдуқодир Ҳусановни сотиб олиши мумкин

Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов Каталониянинг «Барселона» клубига ўтиши мумкин.

"Эл-Класико" олдидан "Барселона" мухлислари учун хушхабар бор

Бу ҳақда Каталония топ-клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.

Япониялик олимлар узоқ умр кўришнинг оддий усулини ошкор қилди

Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, Испанияда электр энергиясининг ўчиб қолиши туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви кўчирилиши мумкин.

Россия тез орада ғурурдан портлаб кетади

Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон "турли соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда.

Россия Ҳиндистон ва Покистонга мурожаат қилди

Россия томони Покистон ва Ҳиндистонни келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш учун босиқлик сақлашга ва конструктив мулоқот олиб боришга ундамоқда.

Қозоғистон Хитойга ер бергани ҳақиқатми?

Қозоғистон ТИВ бу ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Зеленский Россияни тўхтатиш йўлини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.

Исроил ёнғин ичида қолди (видео)

Бугунги кунда Қуддус тоғларида кенг кўламли ўрмон ёнғинлари кўтарилиб, ўсимликларнинг кенг майдонларини қамраб олди ва аҳоли турар жойларига яқинлашди.

Кремль "Улуғ Ватан уруши"даги каби оммавий сафарбарликни истисно қилмайди

Ҳозирда Россия ҳукумати ҳар ойда 30 мингдан 40 минггача одамни армияга ёлламоқда.

Россия - АҚШ ўйини қаерда ўтказилади?

"У ерда кучсиз таркиблар бўлмайди. Шунингдек, катта миқдордаги соврин жамғармаси ҳам кўзда тутилмоқда".

Украина фронтида чет элликлар: Путин франциялик жангчиларни тилга олди

Владимир Путин Украинадаги урушда Франция фуқаролари Россия томонида жанг қилаётганини айтди.

2100 йилга келиб ерда қорли қишлар камдан-кам учрайди

Тадқиқот илмий журналда чоп этилди.

Исроил Европадан ёнғинларни ўчиришда ёрдам сўрамоқда

Бу ҳақда Йнет портали хабар берди .

Мисрда газ қувурининг портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда маҳаллий Ёум7 портали хабар берди.

Кенияда депутат отиб ўлдирилган

Бу ҳақда “Репорт” телеканали хабар берди.

Емаган сомсага пул тўлаш: Трампнинг режалари сабаб Coca-Cola балога қолди

Трампнинг Гренландияни АҚШга қўшиб олиш режалари ва савдо божлари сабаб данияликлар Coca-Cola’ни бойкот қиляпти.

🇪🇸 Испанияда суд оммавий электр ўчириш бўйича терговни махфийлаштирди, — El Confidencial

Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".

Ширинликлар, чипслар, хот-доглар ва газли ичимликлар наркотиклардан ҳам хавфлироқ

Ўта қайта ишланган, сунъий моддаларга тўла маҳсулотлар агрессив рак турлари ва юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариб, эрта ўлим хавфини оширади.

Путин Курск вилоятида ҳануз Украина аскарлари борлигини тан олди

Путин Украина қўшинлари ҳануз Курск вилоятида қолаётганини тан олди, аммо Россия президенти улар “ертўлалар бурчакларида” ўтирганини даъво қилмоқда.

Мисрда газ қувури портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди

Бу ҳақда маҳаллий Youm7 портали хабар берди.

Кенияда парламент аъзоси отиб кетилди

Бу ҳақда Citizen телеканали хабар берди.

Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди

Полиция Орансе провинциясида бир оиланинг уч аъзоси — эр-хотин ва уларнинг фарзанди ўлими бўйича тергов олиб бормоқда.

Данияликлар АҚШ товарларини бойкот қилмоқда

Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.

Россия шаҳрида кучли портлаш содир бўлди

Бу ҳақда Шот Телеграм канали ёзмоқда .

Россия жангарилари Курск вилоятида НАТО қуролларини қўлга киритди

Бу ҳақда Шимолий қўшинлар гуруҳининг чақирув белгиси билан зобити маълум қилди, унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда .

Швециянинг Уппсала шаҳридаги отишмада уч киши ҳалок бўлди

“Репорт”нинг хабар беришича , бу ҳақда сешанба куни маҳаллий полицияга таяниб, Реутерс агентлиги хабар берди.

Испания Ички ишлар вазирлиги аксарият ҳудудларда фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди

Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.

Покистон Ҳиндистондан ҳужум 24-36 соат ичида режаланганини айтди

Бу ҳақда Покистон ахборот ва радиоэшиттириш вазири Аттаулла Тарар ўзининг Х саҳифасида ёзди.

Чехияда гепатит А эпидемияси кучаймоқда

Бу ҳақда Новинкй ахборот портали Давлат соғлиқни сақлаш институтига таяниб хабар берди.

Грециялик аёл сунъий интеллект фолига ишониб, эри билан ажрашди

Маҳаллий нашрга кўра, аёл қаҳва қуйқуми суратини ChatGPT’га юбориб, фол очишни сўраган.

Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида кучли шамол автомашинани устига қулагани ҳақида хабар тарқалмоқда.