Бугун Тошкент шаҳрида ТДТга аъзо давлатлар ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилиши бўлиб ўтгани маълум қилинган эди.
Йиғилишда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ахборот соҳасида ҳамкорликнинг кўлами ҳамда чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда асосий йўналишлари белгиланган Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Йиғилиш якунида томонлар дезинформация ва фейклар тарқалишига қарши курашиш бўйича ТДТ мамлакатларининг умумий ёндашувларини белгиловчи Тошкент коммюникесини имзолашди.
Маълумот учун: Тошкент коммюникесида хавфсиз ва эркин рақамли муҳитни ривожлантириш, ТДТга аъзо давлатларда ижтимоий тармоқ платформаси ваколатхоналарини ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, давлат органларининг очиқлигини рағбатлантириш, болаларни ноқонуний ахборот ва зарарли контентдан ҳимоя қилиш, буллинга қарши курашиш ва бошқа муҳим йўналишлар қамраб олинган.
Туркия суд тизими мустақил эканини айтаётганларнинг барчаси "ҳақиқатни била туриб, бошини қумга тиқиб, онгли равишда бу жиноятга шерик бўлмоқда," дея таъкидлади қамоққа олинган Истанбул мери Экрем Имомўғли.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.