Илон Маск ота-онасининг Жанубий Африкадаги уйига 15 минг долларлик янги юқори технологияли хавфсизлик тизимлари ўрнатди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Маълум қилинишича, миллиардер оиласидан кимдир ўғирлаб кетилиши ва бу орқали товон пули талаб қилинишидан қўрқмоқда. Пудратчилар декабрь ойида Илон Маск отаси Эррол Маскнинг Лангебаандаги уйга келиб, 15 000 долларлик замонавий хавфсизлик тизимларини ўрнатган.
«Илоннинг одамлари мен билан боғланиб, уйимни тўлиқ қўриқлашини айтди. Декабрь ойида мен ушбу хавфсизлик компаниясидан уйни ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмалар олганман. Энди уйда тўққизта камера бор, улар кунига 24 соат назорат қилади ва мен уларни телефоним ҳамда телевизорим орқали бошқара оламан. Уйимнинг атрофига электр панжара ҳам ўрнатилган. Ҳозирда биринчи даражали хавфсизликка эгаман. Бу ақл бовар қилмайдиган нарса», — деди Илон Маскнинг отаси.
У юқорида хавфсизлик тизимларининг ҳар бирига қуролланган қўриқчилар бириктирилганини айтди. Эррол бундай хавфсизликда яшай олмаслиги, лекин Ёханнесбург ва Преторияда жиноятчилик даражаси юқорилигини ҳисобга олиб, муросага келганини таъкидлади.
«Тўғрисини айтсам, бирор ёмон нарса содир бўлиши ёки том маънода отишма хавфи жуда катта», — деди у ва Илон Маск Twitter’ни сотиб олганидан кейин унинг оиласи учун қўрқув кучайганини таъкидлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.