Швейцария федерал суди Россиянинг апелляция аризасини рад этди ва мамлакат гарданига собиқ ЮКОС гуруҳининг Yukos Capital Sarl ширкатига 2,63 миллиард доллар тўлаш мажбуриятини юклади.
Ўтган йил июль ойида Халқаро арбитраж суди Yukos Capital Sarl ширкати фойдасига 5 миллиард доллар миқдорида товон пули тўланиши ҳақида қарор чиқарганди. Август ойида эса Россия томони ширкатни махфийлик тартибини бузишда айблаб апелляция аризаси билан мурожаат қилган. Пировардида Швейцария федерал суди Москванинг бу талабини инобатга олмади.
Аслида, Yukos Capital ва Россия ҳукумати ўртасида судлашув 2013 йилда бошланган. Ширкат расмий Москванинг қарори билан ЮКОС тугатилгани ва касодга учраганини даъво қилиб, 13 миллиард доллар товон пули сўраган.
ЮКОС ширкатига 1993 йилда таниқли тадбиркор Михаил Ходорковский асос солган. Ходорковскийнинг ўзи 2003 йил 25 октябрда маблағ ўзлаштириш ва солиқдан бўйин товлаш айби билан ҳибсга олинган. Қамоққа олинган пайтда Ходорковский дунёнинг энг бой одамларидан бири бўлган. Унинг бойлиги ўша вақтда 15 миллиард доллар деб баҳоланган. 10 йил қамоқда ўтирган Ходорковский 2013 йил декабрь ойида Россия президенти Владимир Путин томонидан афв этилган. Хорижга чиқиб кетган тадбиркор кейинроқ Путиннинг ашаддий танқидчисига айланган.
Ходорковскийнинг ҳибсга олиниши ортидан ЮКОС нефть концерни фаолиятини тўхтатган. Ширкатнинг аксар активлари шубҳали кимошди савдолари орқали “Роснефть” концернига ўтган.
Швейцариядаги суд ЮКОСнинг тугатилишига оид тортишувларнинг бир қисми, холос. 2014 йил июль ойида Ҳаагадаги ҳакамлик суди палатаси Россия ЮКОСнинг собиқ акциядорлари бўлган Hulley Enterprises, Veteran Petroleum ва Yukos Universal ширкатларига 50 миллиард доллар товон пули тўлаши лозимлиги ҳақида қарор чиқарган. Ҳакамлик суди Россия 2000 йиллар бошида ЮКОС ширкати касодга учраши учун маъмурий чоралар кўрган деб топган. Ушбу ҳукм бир неча бор бекор бўлган ва қайта кучга кирган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.