Навоийда дўстлар маишати жиноят билан якунланди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида дўстига тан жарохат етказган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
1998 йилда туғилган З.Избосаров (шахси ўзгартирилган) 2021 йил 10 октябрь куни соат 23:50 ларда Хатирчи тумани, “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ж.Исмоиловни дашт еридаги қуй қураси яқинида, Ж.Исмоилов ва М.Абдуаҳатов билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишлари давомида, М.Абдуаҳатов билан ўзаро тортишиб қолиб, М.Абдуаҳатовга қасддан тан жароҳат етказиш мақсадида унинг бош ва юз соҳаларига бир неча маротаба уриб, РСТЭИАМнинг Хатирчи тумани бўлинмаси экспертларининг 12.11.2021 йилдаги № 1539-сонли судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, М.Абдуаҳатовга “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказган.
Суд, З.Избосаровни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 1-қисми билан 3 (уч) йилга озодликни чеклаш жазоси жазоси тайинланди.
Ҳабибулла Тухтаев, Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси