Facebook'да “Ҳизбут-тахрир” ғояларини тарғиб қилиб келган "Qori aka" қўлга олинди
Ҳаммага маълумки, ислом динимизда имом, қорилар ва бошқлар доимо ҳурмат-эҳтиромда бўлишади, уларнинг ортидан одамлар дин амалларини бажаришга интилади, дин вакиллари биринчи навбатда инсонларни тўғри йўлга йўналтириб, диний илмни бериб, яхшиликни ёмондан ажратишни насиҳат қилишади, ўзлари хаммага ўрнак бўлишади.
Аммо афсуски, аччиқ бўлса-да, айрим кимсалар диний маълумотга эга бўлмай, бирон бир диний ташкилотга умуман алоқаси йўқлигини онгли равишда билсалар-да, ўзини дин пешвоси деб атаб, кенг оммага ўзини “қори” ман деб таништириб, ҳар-ҳил тақиқланган материалларни тарғиб келаётганлиги ҳолатлари ҳам учраб турмоқда...
Иш ҳужжатларига қараганида, А.Маматкулов (барча исм-фамиялар ўзгартирирлган) 2020 йилдан бошлаб, ўзига тегишли уяли алоқа воситаси орқали Интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Facebook” ижтимоий тармоқларида “Qori aka” номли профиллар яратиб, “Ҳизбут-тахрир” диний экстремистик ташкилотининг атрибутлари ва рамзий белгиларини намойиш этиш мақсадида уяли телефон аппаратида сақлаб келиб, “Facebook” ижтимоий тармоғидаги ўз профилига жойлаштирган.
Бироқ, А.Маматкуловнинг бу каби ноқонуний қилмиши фош бўлиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинади.
Иш юзасидан ўтказилган судга оид диншунослик экспертизасининг хулосасида, А.Маматкуловга тегишли бўлган уяли телефон аппаратларидаги диний материаллар орасида “Ҳизбут-тахрир” диний экстремистик ташкилотининг рамзи акс этган сахналар бўлиб, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг атрибутлари ёхуд рамзий белгиларини тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланганлиги кўрсатиб ўтилган.
Суд, мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, А.Маматкуловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 2441-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ҳалол яшашга ва тинчликни севадиган одам қинғир ишларга ҳеч қачон қўл урмайди, шундай экан, ножўя қилмишга қўл уриб, сўнгида пушаймон бўлгандан кўра, қинғирликларни четлаб юриш минг карра афзал эмасми?
Бахтиёр Мамадаминов,
Сирдарё вилоят судининг
жиноят ишлари бўйича судьяси