Украина
Кремль: Украина билан янги музокаралар босқичига тўсиқ йўқ
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Украина бўйича янги музокаралар раундини ўтказиш масаласи техник даражада муҳокама қилинмоқда ва ҳозирча аниқ саналар белгиланмаган.
Украина ва Буюк Британия дрон ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этди
Raybird туркумидаги разведка дронлари Британияда ишлаб чиқарилади ва Украина ҳамда НАТО армияларига етказиб берилади.
Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскар юбормоқчи — улар Украинада жанг қилишлари мумкин
Киев бу ҳаракатни Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг янги босқичи, деб баҳоламоқда.
АҚШ Украинага ваъда қилинган баъзи қуролларни етказиб беришни тўхтатяпти
Қўшма Штатлар ўз захиралари ҳаддан ташқари камайгани важидан Киевга аввал ваъда қилинган зенит-ракеталар ва бошқа қуролларни етказиб беришни тўхтатмоқда.
Швеция Украинани қўллаб-қувватлаш учун 180 миллион доллар ажратди
Бу ҳақда мамлакат ҳукумати канцлери матбуот хизматига таяниб, "Report" ва TASS ахборот агентликлари хабар бермоқда.
Эрон Украинадан ранжиди — ва унинг вақтинчалик ишлар вакилини «ковёр»га чақирди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украина расмийларининг Исроилни қўллаб-қувватловчи баёнотлари ва асосланмаган фикрлари туфайли Украинанинг Теҳрондаги вақтинчалик ишлар вакилини чақириб, унга катта норозилик билдирди.
Financial Times: Ғарбда Украина учун «катастрофик мағлубият» ва Одесса йўқотилиши хавфидан хавотирда
Бу ҳақда Financial Times нашрининг бош халқаро шарҳловчиси Гидеон Рахман ёзмоқда.
Германияда украиналик аёл ва унинг чақалоғини ўлдирган 16 ёшли йигит ҳибсга олинди
Германиянинг Эссен шаҳри прокуратураси хабарига кўра, 16 ёшли украиналик йигит ҳамюрти — 32 ёшли аёл ва унинг бир ярим ёшли қизини ўлдирганини тан олди ва ҳибсга олинди.
Германия: Россияни тинчликка мажбурлаш керак
Германия ташқи ишлар вазири Иоганн Вадефул Украинагақилган ташрифи чоғида Россия президентининг тинчликҳақидаги баёнотлари жиддий қабул қилишга арзимаслигинитаъкидлади. Унга кўра, Кремл ҳали ҳам Европада хавфлиҳудудий даъволарни давом эттирмоқда.
Фронтда ўзгариш: Россия армияси Днепрга яқинлашгани айтилмоқда
DeepState лойиҳаси эълон қилган харитага кўра, Россия қўшинлари Донецк области жанубидаги олтита йўналиш бўйича илгарилаб, Днепропетровск билан чегарадош ҳудудларга яқинлашган.
Россия қўшинлари ДХРда Новоукраинка қишлоғини назорат остига олди
“Марказ” гуруҳи жавобгарлиги ҳудудида Украина Қуролли кучлари 400 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, Американинг М113 зирҳли транспортёрини, “Казак” зирҳли автомобилини, 15 та машина ва тўртта дала артиллерия қуролини йўқотди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Зеленский: Россия қуролларида Ғарб технологиялари бор — бу барча учун таҳдид!
Украина президенти Володимир Зеленский Киевда ўтказилган халқаро санкциялар конференциясида Россия қуролларида хорижий мамлакатлар саноатига тегишли компонентлар мавжудлигини таъкидлади.