S&P Global Ratings" халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини "барқарор" прогноз билан "BB+" даражасига кўтарди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Бу мамлакатимиз тарихида ҳозиргача эришилган энг юқори кўрсаткич, энди "инвестициявий" (BBB-) поғонага бир қадам қолди.
"Бу ютуқ тизимли иқтисодий ислоҳотлар, мувозанатли молия сиёсати ҳамда Президентимизнинг узоқни кўзлаган стратегик ёндашуви самарасидир. Ижобий натижаларимизни тақдим этиш борасида ишчи гуруҳимизнинг тезкор ва очиқ таҳлилий мулоқотлари "S&P" томонидан алоҳида эътироф этилди.
Юртимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш йўлидаги қатъий ҳаракатимизни давом эттирамиз", дея ёзади Мирзиёева.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.