Сиёсат

АҚШ айрим давлатлар билан савдони тўхтатиши мумкин — Трамп шарт қўйди

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп X ижтимоий тармоғида ёзди.

Польша ҳаво ва дронларга қарши мудофаани кучайтирмоқда

Польша жанубида қўшимча зенит полки тузилади. У дронларга қарши воситалар билан ҳам қуроллантирилади.

АҚШ БМТда Equal Earth харита проекциясига қарши овоз берган ягона давлат бўлди

АҚШ БМТ Бош Ассамблеясида Equal Earth картографик проекциясини қўллаб-қувватлашга қаратилган резолюция лойиҳасига қарши овоз берган ягона давлат бўлди.

АҚШ Россиядан Киевга ракетали зарбаларни вақтинча тўхтатишни сўраган

Бу ҳақда The New York Times манбаларга таяниб хабар берди.

Уруш оқибатлари: Россия ғалласи Қозоғистонникини сиқиб чиқармоқда

Қозоғистон фермерларига Россия ғалласи сабаб жаҳон бозорларида рақобат қилиш тобора қийинлашмоқда.

Пекин Эрон билан алоқалари сабаб Хитой компанияларига қўйилган АҚШ санкцияларига кескин қарши чиқди

Хитой Эрон билан алоқалари баҳонасида мамлакат компаниялари ва фуқароларига қарши АҚШ томонидан жорий этилган бир томонлама санкцияларга кескин норозилик билдирди.

Аргентина ва Буюк Британия ўртасида Фолкленд ороллари масаласи бўйича яна сиёсий можаро авж олмоқда

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Эд Милибэнд Фолкленд ороллари бўйича Лондоннинг позицияси ўзгармаслигини маълум қилди: «Ороллар Британияники ва шундайлигича қолади. Чунки орол аҳолисининг мутлақ кўпчилиги айнан шу позицияни қўллаб-қувватлайди».

АҚШ Эрон билан аввалги меморандумга қайтишни истамаяпти

Financial Times маълумотига кўра, Трамп маъмурияти Эрон билан аввалги ўзаро англашув меморандумига қайтиш ўрнига янада кенг қамровли келишув тузишни режалаштирмоқда.

Россия Одессага ҳужум қилди

Ҳужум натижасида камида беш киши ва бир нафар бола жароҳатлангани маълум қилинди.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият: Оралиқ сайловлар муҳим бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин

Al Jazeera ёзганидек, Президент Дональд Трамп маслаҳатчилари сайловларгача кенг кўламли урушнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Болгария бош вазири Украинага қурол етказиб беришни "ўйламай қилинган ҳаракат" деб атади

Болгария бош вазири Румен Радев Киевга Россия ҳудудига зарба бериш учун қурол етказиб берилишини ўйламай қилинган ҳаракат деб атади.

МАГАТЭ Сурияда ядровий реактор борлигини тасдиқлади

Агентлик мазкур ядровий материаллар ташкилот назорати остидалигини таъкидлади.