Россия Одессага ҳужум қилди
Россия кучларининг Одесса шаҳри ва вилоятига берган зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Ҳужум натижасида камида беш киши ва бир нафар бола жароҳатлангани маълум қилинди. Шунингдек, иккита кўп қаватли турар-жой биносининг хонадонлари, фасад қисми ва деразаларига шикаст етган.
