Зеленский: "Россиянинг Киев вилоятига берган зарбаси натижасида Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди"
Украина Президенти Владимир Зеленский Киев вилоятида Россиянинг зарбаси натижасида икки киши, улардан бири Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлганини айтди.
Зеленский бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, Харьковда кўп қаватли турар-жой биносига зарба берилган, иккинчи ва тўртинчи қаватлар қисман вайрон бўлган.
"Ҳужумлар Суми, Ровно, Харьков ва Одесса вилоятларидаги турар-жой биноларига қаратилган эди. Винница, Днепр, Хмелницкий ва Запорожье вилоятларида муҳим инфратузилмага ҳужум қилинган", деб таъкидлади у.
Унинг қўшимча қилишича, Киев ҳам дрон ҳужумларидан зарар кўрган.
"Киев ҳам дрон ҳужумларидан жабр кўрган - турар-жой бинолари, алоқа инфратузилмаси ва ёқилғи қуйиш шохобчалари. Дронлар оддий кафени вайрон қилган ва пойтахтдаги озиқ-овқат бозорини ёқиб юборишга уринган", деб ёзган у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Одесса вилоятида Палау байроғи остидаги кемага зарба берилган. Житомир вилоятида стандарт музқаймоқ фабрикаси зарар кўрган.
“Ҳозирда ўнлаб жароҳатланганлар ҳақида хабарлар бор. Фақат Харьковга қилинган ҳужумда 28 киши, жумладан, тўққиз бола жароҳат олди. Афсуски, ўлим ҳолатлари ҳам бор. Киев вилоятида икки киши ҳалок бўлди, улардан бири Озарбайжон фуқароси”, деб ёзган Зеленский.
