Зеленский ҳарбийларнинг бир қисми "Азовсталь"дан олиб чиқиб кетилганини тасдиқлади

Зеленский ҳарбийларнинг бир қисми "Азовсталь"дан олиб чиқиб кетилганини тасдиқлади

Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни видеомурожаатида Мариуполдаги "Азовсталь" металлургия заводи ҳудудидан украиналик ҳарбийлар олиб чиқилиши бошланганини тасдиқлади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

“Биз йигитларимизнинг ҳаётини сақлаб қолишга умид қиламиз. Улар орасида оғир ярадорлар бор, уларга ёрдам керак”, — деди Зеленский.

Аввалроқ Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Россия ва Украина вакиллари Мариуполдаги “Азовсталь” металлургия заводи ҳудудидан ярадор украиналик ҳарбий хизматчиларни олиб чиқиш бўйича келишиб олганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!