Зеленский: "АҚШ — стратегик шерик ва иттифоқчи"

Зеленский: "АҚШ — стратегик шерик ва иттифоқчи"

Украина Президенти Владимир Зеленский америкаликларни фахрийлар куни билан табриклар экан, AҚШни стратегик шерик ва иттифоқчи деб атади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, икки мамлакат кўплаб умумий ғалабаларга эришган ва кўплаб украиналиклар AҚШ қуролли кучлари сафида шараф билан хизмат қилган.

У "тинч, фидойи хизмат" ва Aмерика қадриятларига далолат сифатида 1991-2002 йилларда "Озодлик" радиоси Украина таҳририяти раҳбари сифатида ишлаган Роман Купчинскийни келтириб ўтди.

Зеленский, шунингдек, украин миллатига мансуб бир неча америкаликлар Қўшма Штатлардаги энг юқори ҳарбий шараф - "Фахрий медал" билан тақдирланганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!