Захарова Қозоғистондаги тартибсизликлар сабабини айтди

Захарова Қозоғистондаги тартибсизликлар сабабини айтди

Қозоғистонда тартибсизликларни хориждаги қуролли тўдалар уюштирган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова айтиб ўтди.

“Хориждаги террорчилар лагерларида тайёргарликдан ўтган қуролли тўдаларнинг бевосита иштирокида бу давлатга қарши келишилган ва ташқаридан қўллаб-қувватланган ҳужум уюштирилди. Бу эса Қозоғистонда фожиали оқибатларга олиб келди”, деди Захарова. Унинг қўшимча қилишича, террорчилар жанговар тажрибага эга.

Бироқ Захарова қуролли тўдалар тайёрланаётгани айтилаётган бирорта ҳам давлатни айбламади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!