Мажбуроий ижро бюросининг Зангиота туман бўлими иш юритувига жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 26.12.2022 йилдаги ажримига асосан омборда сақланиб келинаётган ашёвий далиллар, умумий баҳоси 203.730.000 сўмлик 1200 дона “Админ-20”, 4200 дона Трихомид-250”, 600 дона “Баналгин”,1200 дона “Рантамид-150 мг”, 720 дона Дикломид плюс 50 мг”, 5880 дона “Азитромид 250” дори воситаларини тегишли тартибда йўқ қилиш тўрисидаги ижро ҳужжати 14.12.2022 йилда келиб тушган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида,жорий йилнинг 17 январ куни тегишли комиссия аъзолари яъни Тошкент шахар Божхона бошқармаси, Чилонзор туман давлат санитария эпидемиологик осойишталик маркази бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари ва ишончли вакиллари жалб қилинди.
Улар иштирокида “Donlay Biznes” МЧЖ омборида сақланиб келинаётган ашёвий далилар умумий баҳоси 203.730.000 сўмлик дори воситаларини тегишли тартибда йўқ қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.