"Ювентус" енг шимарди: Неймар Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин

"Ювентус" енг шимарди: Неймар Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар учун курашга киришди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" ёзмоқда.

Манбага кўра, туринликлар бразилиялик футболчи учун таклиф тайёрлашга улгуришган. Унга кўра, "Ювентус" раҳбарияти Неймар учун Блез Матюиди, Пауло Дибала ва маълум миқдорда пул беришга тайёр. Аммо бу амалга ошмаслиги мумкин, чунки "ПСЖ" раҳбарияти Неймарни бирор-бир футболчига алмаштиришни эмас, тўлиқ сотишни кўзламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!